"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

АБАЙ НОМИ БАPҲАЁТДИP

Тумандаги 3-сон Амударё академик лицейида буюк қозоқ шоири Абай Қўнанбой ули таваллудининг 173 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раиси М.Сапарбоев, туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

“Абай Қўнанбой ули ўзбек ва қозоқ халқлари қалбида мангу барҳаёт” деб номланган тадбирда ўқувчилар шоир ижодидан намуналар, саҳна кўринишлари ҳамда қозоқ миллий рақсларини ижро этдилар.

Авлодларга улкан маънавий мерос қолдирган қозоқ шоири Абай Қўнанбой ули таваллудига бағишланган тадбирда халқлар дўстлиги, ҳамжиҳатлик улуғланиши билан бирга шоир хотирасига ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирилди.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: