"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Аёллари фаол жамият янада гуллаб-яшнайди

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг жорий йил, 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва ушбу Фармонга қўшимча амалиётга жорий этилган Давлат дастури “Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш йили”да мамлакатимиз аёл-қизлари ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясаш имконини берди. Айниқса, Президент Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган, 56 банддан иборат Давлат дастурида белгиланган вазифалар қамрови ғоят кенг бўлиб, айни пайтда бу вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга киришилди.

Жорий йилнинг 5 апрель куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган туман хотин-қизлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши юқоридаги Президент Фармони ва Давлат дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ва бу вазифаларнинг жойлардаги ижросига бағишланди.

Йиғилишда туман ҳокимлиги мутахассислари, хотин-қизлар қўмитасининг ФҲДЁ бўлими, “Маҳалла” жамоат фондининг туман бўлими мутахассислари, хотин-қизлар қўмитасининг ОФЙ ва МФЙ лар диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича мутахассислари, тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари, маънавий-маърифий масалалари бўйича умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари, жойлардаги бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, туман тиббиёт бирлашмаси етакчи шифокорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими муовини, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва олиб борди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш ва Фармонга мувофиқ амалиётга татбиқ этилган Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг туманимизда бажарилиши ҳақида, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова маъруза қилди. У ўз маърузасида Президент Фармони ва Давлат дастури ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар кўнгилдагидек эмаслиги, кўпчилик ОФЙ ва МФЙларда “Хотин-қизлар билан ишлашиш жамоатчилик комиссиялари, фаоллик кўрсатмаётгани, ҳамон жойларда тўй-маъракаларни ўтказиш борасида жиддий камчиликларга йўл қўйилаётгани, бошланғич хотин-қизлар ташкилотларининг айрим раҳбарлари амалий ишга киришмаётгани, ёшларнинг эрта турмуш қуриши, ҳаётга енгил-елпи қарашлари оқибатида оилавий ажралишлар камаймаётгани хусусида тўхталиб ўтди.

– Оилада ёшлар, айниқса, қиз болалар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш зарур, – деди М. Аҳмедова ўз марузасида. – Уларнинг кийиниш, муомала, жамоат жойларида ўзини тутиш маданиятига ҳам ота-оналар, ҳам таълим муассасаси ходимлари, маҳалла фаоллари жуда эътиборли бўлишлари зарур. Ёш-ёш қизларимиз, келинчакларимиз чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кетишларининг олдини олишимиз, четда юрган аёл-қизларни оиласи бағрига қайтаришимиз шарт. Чунки жамиятмизнинг маънавий жихатдан юксалиши, энг аввало аёл-қизларимизга боғлиқ. Аёл оиласи бағрида яшаб, боласини тарбияласин, тадбиркорлик билан шуғуллансин, томорқа хўжалигини юритсин. Бунинг учун давлатимиз қанча ғамхўрлик қилаётир: имтиёзли банк кредитлари, тадбиркорлик тадбиркорлик соҳасида солиқ бўйича имтиёзларнинг барчаси оила фаровонлиги, аёлнинг тинчлиги учун.

Маъруза юзасидан музокараларда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Pобия Йўлдошева, 40-сонли мактаб директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Санобар Хўжамуродова, туман тиббиёт бирлашмаси бош акушер-гинекологи Муҳаббат Юсуповалар иштирок этишиб, Президент Фармонида белгиланган вазифаларни туманимиз аёл-қизлари ҳаётига татбиқ этишда янада фаоллик билан меҳнат қилиш зарурлигини, аёллари фаол бўлган жамият янада гуллаб-яшнашини таъкидладилар.

Йиғилиш якунида кўрилган масала юасидан тегишли қарор қабул қилинди.

(Ўз мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: