"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

9 апрель – Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинган кун. Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция – давлат қонунчилигининг асоси ҳисобланади. Демократик давлатларда конституция ва қонунлар устун бўлиб, унга мувофиқ иш кўрилади. Давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари Конституцияда мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра ҳимоя қилинади.

1993 йил 9 апрель куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ 12-сессиясида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинган эди. Шундан буён Конституциямиз давлат ва жамият тараққиётининг ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда. Бу йил ушбу санага 25 йил тўлди.

Туман Маданият ва аҳоли дам олиш Маркази биноси олдида шу муносабат билан катта тадбир ўтказилди.

Тадбирда Конституциямизнинг моҳиятига таъриф берилиб, унда давлат тузилиши, бошқарув шакли, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Pеспубликаси Мудофаа Вазирлиги Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли, Шимолий-ғарбий ҳарбий округ ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Амир Темур авлодимиз” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик акцияси ташкил қилинди.

Pеспубликаси Мудофаа Вазирлиги Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқ ва дилрабо рақслари, Шимолий-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари иштирокидаги жанг санъати усуллари ҳамда туман Маданият бўлимининг “Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган мусиқий дастури томошабинларга кўтаринки руҳ ва завқ бағишлади.

Мазкур тадбир ва акция доирасида ўтказилган мусиқий дастурлар унда иштирок этган ёшлар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолиши шубҳасиз.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: