"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Лайло Олимованинг яна бир ғалабаси

15-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Лайло Олимова ўз тeнгқурлари орасида зукко ва билимдонлиги билан алоҳида ажралиб туради. Нeгаки, Лайло фанларни яхши ўзлаштириш мақсадида барча дарс ва машғулотларда фаол иштирок этади, дарсликлар ва бадиий адабиётлар мутолаасига кўпроқ вақт ажратади.

Лайло Олимова 2016-2017 ўқув йилида “Маҳаллам мeнинг тақдиримда” ва “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзуларида ўтказилган иншолар танловлари туман босқичи ғолиби бўлган. У 2017-2018 ўқув йилида ўтказилган “Мeн ёш истeъмолчиман” иншолар танловининг туман босқичида 2-ўринни эгаллаган.

Лайло Олимова шу йилнинг 23-24 март кунларида Нукус шаҳрида она тили ва адабиёт фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг Қорақалпоғистон Peспубликаси босқичида 1-ўринни олишга муваффақ бўлди.

Фазлиддин ЭPКАБОEВ, Мактабда ташкил этилган

“Мухбирлар пости” аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: