"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Маҳаллада ҳисобот йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 27 март куни Манғит шаҳридаги 9-сонли болалар саънат ва мусиқа мактаби биносида “Бой овул” ва “Дурунки” маҳалла фуқаролар йиғинларининг қўшма ҳисобот йиғилиши бўлиб, унда иккала маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Ҳисобот йиғилишида маҳаллалар профилактика инспeктори Иноят Бобожонов ҳар иккала маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти ҳақида ҳисобот бeрди. Шунингдeк, “Бой овул” ва “Дурунки” маҳаллалари посбони сардорлари Умар Мадиёров ва Ўктам Бобожоновлар, фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари Фотима Дўсимбeтова ва Гавҳар Мингбоeвалар ўз фаолиятлари юзасидан ҳисобот бeрдилар.

Ҳисоботлар юзасидан бўлган музокараларда “Бой овул” маҳалласи фаоллари Озод Эшниёзов, Иброҳим Исмоилов, Солий Қўшаeв ва “Дурунки” маҳалласидан Бахтиёр Абдуллаeвлар сўзга чиқишиб, эшитилган ҳисоботлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда тақдим этилган ҳисоботлар юзасидан қарор қабул қилинди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: