"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда. Бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.

2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини «ягона дарча» тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга ошириб келинган. 2016 йил 1 январдан бошлаб Инспекциялар негизида Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш Ягона марказлари ташкил этилди. 2017 йил 1 февралдан Ягона марказларнинг туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича кейинги қадам бўлиб, вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш имконини берди.

2017 йил 1 апрелдан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилганлиги «Doing Business 2018» глобал рейтингидаги «Бизнесни рўйхатдан ўтказиш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистоннинг мавқеини 24-ўриндан 11-ўринга яхшилашга хизмат қилди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони ҳозир 37 тагача етди. Давлат хизматлари маркази кадастр, нотариус ва ёки бошқа давлат хизматлари ҳатто абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш ҳам марказ орқали амалга оширилади.

Мансур САДИКОВ,

туман давлат хизматлари маркази директори.

Янгиликни бўлишинг: