"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Қурилишга кредит олиш осонлашди

Энди бунинг учун банкка дебитор ва кредитор қарздорлик ҳақидаги маълумотнома тақдим этиш шарт эмас. 

Ўзбекистон Pепубликаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қўшма қарори билан Марказлашган молия манбалари ҳисобига тўлиқ тайёр объектлар қуришни амалга оширишда Тижорат банклари томонидан қурилиш пудрат ташкилотларини кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.  Бу ҳақида norma.uz хабар қилмоқда.    

Низомга киритилган ўзгаришлар кредит олиш учун тақдим этиладиган хужжатларга оид.  Унга мувофиқ, эндиликда кредит олувчи ташкилот молия муассасасига дебитор ва кредитор қарздорлик ҳақидаги маълумотнома (2а сонли  шакл) тақдим этиш зарур эмас.

Айни пайтда бухгалтерлик баланси (1 сонли шакл), 90 кундан ортиқ қарздорлик мавжудлик ҳақидаги текширув актлари, молия натижалари ҳақидаги ҳисоботларни  (2 сонли шакл) тақдим этиш талаблари бир оз ўзгартиришлар киритилган ҳолда кучида қолди. Эндиликда Давлат солиқ қўмитаси маҳаллий органи томонидан тасдиқланган энг сўнгги ҳисобот даври бўйича баланс нусхаси ўрнига банкка кредит олувчи рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг қабул қилинганлик ҳақидаги белгиси қўйилган баланс тақдим этилади.   

Янгиликни бўлишинг: