"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАPГА БЕПУЛ КЎЧАТЛАP ТАPҚАТИЛМОҚДА

Баҳор фасли юртимизга нафақат бири-биридан завқли байрамлари билан, балки асрлар оша сайқал топиб, қадрланиб келаётган бетакрор удумлар, бобомерос қадриятлар уйғунлашган меҳнатсеварлик лаҳазаларни ҳадя этиши билан ҳам ҳар бир кўнгилга кўрк бағишлайди. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, мурувват туйғулари қалбларни чароғон этади. Айниқса, халқимизнинг яшнатиш, яшариш истакларини ўзида мужассам этган ҳашар ҳар бир хонадонни, маҳаллани, эл-юртни обод, саранжом-саришта қилади.

Кам таъминланган оилаларга, ўзгалар меҳр-эътиборига муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг мушкулларини осон қилиш халқимизга азалий одат ҳисобланади. Бундай меҳр-мурувват, ҳомийлик ёрдамлари Наврўзи олам кириб келиши билан янада авж олади.

Шу кунларда Амударё туманидаги кам таъминланган оилалар томорқаларига баҳорги экинларни экиш, ҳовли-жойлари атрофларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари қизғин паллага кирди. Туман ҳокимининг 2018 йил 31 мартдаги 28-сонли фармойишига асосан туманимизнинг 49 та маҳалласидаги 992 та кам таъминланган оилаларга тегишли томорқа ерлари ҳолати ўрганиб чиқилиб, 2018 йилги заҳира жамғармаси ҳисобидан “Амударё томорқа” МЧЖга 17 млн. 856 минг сўм маблағ ўтказиб берилди ва ушбу маблағ ҳисобидан 2148 туп олма, 1500 туп нок, 300 туп гилос ва 20 туп ўрик кўчати томорқа ерлари мавжуд бўлган кам таъминланган оилаларга кўчатлар бепул тарқатилди. Кўчатларни ҳар бир оилага 4-5-тупдан тарқатиш ва экиш режалаштирилган.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: