"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Холимбеглик яна бир чемпион

Жорий йилнинг 29-30 март кунлари Нукус шаҳрида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг енгил атлетика тури бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақада туманимиздаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Жамшид Жумабоев югуриб келиб узунликка сакраш бўйича 5 метр-у 83 сантиметр натижага эришди ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемпиони бўлди. Жамшид Жумабоев айни пайтда 1-2 май кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Суратда: (чапдан ўнга) Мураббий Янгибой Эшимматов, мактаб директори Эркинбой Кенжаев туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, Холимбег ОФЙ раиси Бахтиёр Шомуродов ва енгил атлетика бўйича Қорақалпоғистон чемпиони Жамшид Жумабоев (ўртада) билан суҳбатлашишмоқда.

Янгибой Эшимматов.

Янгиликни бўлишинг: