"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Сибир яраси касаллиги ҳақида шифокор маълумот берди

Маълумки, зооназ касалликлар нафақат уй ҳайвонларининг, балки инсонларнинг ҳам ҳаётини хавф остида қолдиради. Айрим қўшни давлатларда ана шундай касалликлардан бири – сибир яраси, яъни куйдирги касаллиги тарқалиб, чорвага зарар келтираётгани кузатилмоқда. Шу боис, маҳаллаларда аҳоли ўртасида хонадонларда сақланаётган чорва молларини бундай касалликлардан сақлаш, тарқалишининг олдини олиш бўйича мутахассис шифокорлар иштирокида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Яқинда туманимиздаги Навоий номидаги маҳаллада ҳам фаоллар билан учрашув ўтказилиб, сибир яраси, куйдирги касаллиги ва унинг тарқалиши, белгилари, олдини олиш бўйича кенг тушунча берилди. Учрашувда туман ДСЭНМ шифокори Аҳмад Явбосаров сибир яраси касаллиги ҳақида маъруза қилди.

Маърузадан сўнг, маҳалла фаолларидан Азимбой Дўсчонов, Жўрабек Давлетов, Қурбонмурод Матназаровлар шифокордан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ва керакли маълумотлар олдилар. Шунингдек, учрашувда иштирок этаётган маҳалла оқсоқоли Ваҳоб Ўрозалиев, диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси Давлатбика Pажабова ҳамда ИИБ участка инспектори Илҳом Абутовлар ҳам барчани касалликдан эҳтиёт бўлишга ва унинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриб қўйишга чақирди.

Учрашув музокараларга бой ва қизиқарли ўтди.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: