"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Оғир атлетикачи ва таэквондочилар мусобақада ғолиб бўлди

Pеспубликамизда “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақасининг финал босқичи ўтказилди. Спортнинг оғир атлетика тури бўйича бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари-2018” мусобақаларида туманимиз спорт мактабида оғир атлетика билан шуғулланаётган ёш спортчилар ҳам қатнашдилар.

Спорт мактабимиз мураббийси Анвар Бобониёзовнинг шогирдлари Жамшид Ўрозбоев ва Комила Султоновалар ушбу мусобақада 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритдилар.

Шунингдек, спортнинг таэквондо WTF тури бўйича Нукус шаҳрида ўтказилган “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақасида спорт мактабимизнинг таэквондочи спортчилари иштирок этдилар. Таэквондочи спортчиларимиз ҳам рақибларидан ортда қолмасликка ҳаракат қилиб, совринли ўринларга эга бўлдилар.

Ёш спортчиларимиз Диёрбек Бозорбоев 51 кг.вазн тоифасида, Нурғали Бекмоков 63 кг. вазн тоифасида 3-ўрин ғолиби деб топилдилар ҳамда диплом, қимматбаҳо совғалар билан қайтдилар.

Ҳамида Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: