"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Ёш спортчи Отабек Ўзбекистон чемпионати совриндори

Тошкент шаҳрида спортнинг каратэ WKF тури бўйича ўсмир ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати учун мусобақалар ўтказилди. Чемпионат мусобақаларида туманимиз спорт мактабида каратэ бўйича шуғулланаётган спортчи ёшлар ҳамда уларнинг мураббийлари Илдор Эримметов ва Адҳам Иброҳимовлар иштирок этдилар.

Вилоятлардан келган спортчи ёшларни мағлуб қилишга эришган туманимиз спортчиларидан Отабек Отажонов 14 ёшдаги ўсмирлар ўртасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Спортнинг каратэ WKF тури бўйича ўтказилган чемпионат мусобақасида иштирок этган ёш спортчи Отабек Отажонов Ўзбекистон Чемпионати совриндори бўлди ҳамда диплом ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Ҳамида Pажабова,

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: