"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Катта спорт мусобақаларида мактаб таълимининг ўрни катта

Туманимиздаги 36-сонли мактаб ўқувчилари учун ҳар йили баҳор ойлари турли спорт ўйинлари мавсумига айланади. Синфлараро бўлиб ўтадиган турли спорт мусобақалари мактаб биринчилиги учун кескин ва дўстона беллашувларга имкон яратади.

– Мактабимизда баҳорги спорт мусобақалари Наврўз байрами арафасида қизғин тус олди, – дейди мактаб жисмоний тарбия раҳбари Солий Йўлдошев. – Бешинчи синфдан ўнинчи синфгача бўлган ўқувчи-ёшлар ўртасида стол тенниси ва шахмат спорти бўйича ўтказилган мусобақаларда барча синфларнинг ўқувчилари иштирок этдилар.

Мактаб ўқувчилари орасида спортнинг шахмат турига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. 5-7-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақаларда 5-синф ўқувчиси Л. Нуриллаева, 7-синф ўқувчиси P. Аллаберганов, 9-синф ўқувчиси С. Қурбонбоевлар фахрли 1-ўринни эгаллашди. 5-синф ўқувчиси А. Болтабоев, 6-синф ўқувчиси Л. Бобониёзова, 8-синф ўқувчиси И. Каримовларга иккинчи ўрин насиб этди.5-синфдан Д. Аширов, Ф. Ҳабиева ва 9-синфдан М. Шомуродовлар 3-ўринни олдилар.

Шунингдек, стол тенниси бўйича ўтказилган спорт мусобақалари ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Мусобақа якунида 5-7-синфлар ўртасида Ш. Солиев 1-ўринни, P. Аллаберганов 2-ўринни, С. Аметов 3-ўринни олган бўлса, 8-10-синфлар ўртасида 1-ўрин У. Қозоқбоевга насиб этди. Ж. Матниязов 2-ўрин, Ж. Йўлдошев эса 3-ўрин соҳиблари бўлишди.

–Бундай мусобақалар ўсиб келаётган ёш авлодни катта спорт мусобақаларига тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси М. Қурбонбоев. – Чунки бола бирданига кенг миқёсдаги мусобақалар ғолиби бўла олмайди. Бошланғич спорт таълимини мактабда пухта эгаллагачгина катта спорт сари қадам қўяди. Шунинг учун мактабда ўтказилган синфлараро беллашувларнинг спортчи-ёшларни тарбиялашдаги роли жуда катта.

Дилдора Абдураҳмонова.

Янгиликни бўлишинг: