"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Энг намунали туман сардорлари аниқланди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган “Энг намунали сардорлар кенгаши” кўрик-танловининг туман босқичида ғолиб бўлган “Жайҳун ёшлари” жамоаси Тўрткўл туманида ўтказилган ҳудудий босқичда ҳам 1-ўринни қўлга киритган эди.

Яқинда Нукус шаҳрида танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичи ўтказилди. “Жайҳун ёшлари” жамоаси бу танловда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган жамоалар билан уч шарт бўйича беллашди. Танлов якунида туманимизнинг 18 нафар иштирокчидан иборат “Жайҳун ёшлари” жамоаси 3-ўрин ғолиблигига муносиб деб топилди.

“Жайҳун ёшлари” жамоасига Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан электрон доска ва дипломлар топширилди.

О. Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: