"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Амударё туманида кичик саноат зонасини ташкил қилиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақолпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида жойлашган  “Амударё пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамиятининг эски биносини кичик саноат зонасига айлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу бўйича туман ишчи гуруҳи тузилиб, жами 14,3 гектар ер майдони, шундан 11 минг 803 квадрат метр қурилиш майдони ва ҳудуддаги бинолар хатловдан ўтказилди.

Кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан, кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади. Кичик саноат зонаси ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси белгилангани тадбиркорлар учун катта имтиёздир. Қолаверса, Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида” 2017 йил 18 январдаги қарорига мувофиқ саноат соҳасида янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг Қорақалпоғистоннинг аксарият, шу жумладан Амударё туманида ҳам 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилган.

Туманда яшовчи аҳоли ва тадбиркорларни ушбу имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, мазкур кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишга чақириб қоламиз.

Ғ.Ешниёзов.

(Фото: ЎзА)

Янгиликни бўлишинг: