"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

“Ёш чегарачилар” харбий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

30 март куни “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгашининг спорт майдончасида  “Ёш чегарачилар” харбий спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, тумандаги “Манғит” чегара пости, мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти  туман бўлими ва тиббиёт билашмаси билан хамкорликда ташкил қилинган мазкур спорт мусобақаларида туманимиздаги  касб-ҳунар коллежларидан 7 та жамоа иштирок этди.

Жамоаларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолати сафда юриш, сафда юриб қўшиқ айтиш, ҳарбий кийимларни кийиш, мерганлик, автомат билан ишлашиш, узунликка югуриш, граната улоқтириш ва турникда тортилиш каби шартлар асосида синовдан ўтказилди. Шунингдек, бўлғуси Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий-сиёсий жиҳатдан билимдонлиги ҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Барча шартлар бўйича ўзларининг кучи ва иқтидорларини намойиш қилган Амударё милиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи жамоаси 1-ўринни, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси 2-ўринни, Манғит иқтисодиёт коллежи жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа иштирокчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Янгиликни бўлишинг: