"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Янги корхона иш бошлади

Қорақалпоғистон Pеспубликасининг Амударё туманида йилига 600 тонна кир ювиш воситаси – синтетик кукун ишлаб чиқарувчи янги корхона иш бошлади.

Тадбиркор Икром Жумамуротов банкдан олинган 65 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи эвазига хориждан замонавий технология келтириб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

"Манғит грант медиа” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган ушбу лойиҳага кўра 7 нафар маҳаллий йигит-қиз иш билан таъминланди. Улар томонидан қисқа муддат ичида 60 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қадоқланган ҳолда харидорларга тақдим этилди.

Янгиликни бўлишинг: