"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Жайхун илҳомлари

ОPЗУ

Мудраб ётган яқин-йироқлар,

Боғларига битиб бутоқлар.

Байрамлашар нурли кунларни,

Кўкламлашар кўклам гуллари.

Бор бўлсин “Кел!” деган ўтлоқлар,

Орзуга соз экан бу чоғлар.

Жонга ёрдам берар, айланиб –

Юрсанг арзир юртингни таниб.

Жумабой Ҳидоятов.

 

УЙҒОНИШ

Ватанга келди Наврўз,

Карнай-сурнай янгради.

Оҳанрабо куйлардан

Болажонлар яйради.

Қозонларда сумалак,

Пиширди моможонлар.

Ёмғир ёғди. Камалак

ёйин тортди осмонлар.

Севара Султонова, 34-мактаб ўқувчиси.

 

НАВPЎЗ КЕЗАP

Баҳор келди элимга,

Боғлар қийғос гуллади.

Юртнинг тоғ-у чўлига

Қуёш нурин элади.

Баҳорнинг элчилари –

Қалдирғочлар қайтдилар.

Болалар қувончлари

Самоларга етдилар.

Варраклар учар, қаранг,

Она юрт осмонида.

Оламга бериб жаранг

Наврўз кезар Ватанда!

Отаназар АҲМЕДОВ, 64-мактаб ўқувчиси.

 

БАЙPАМ МУБОPАК!

Бойчечак униб, осмонни қучган,

Самода элчи- қалдирғоч учган.

Қуёш заминга нурларин сочган -

Байрам муборак, Ўзбекистоним!

Ёш-у кекса юзида табассум,

Қувонч бизларни тарк этмас бир зум.

Тўлиб-тошар дилда ҳаяжоним,

Байрам муборак, Ўзбекистоним!

Қундузой ЮСУПОВА,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей ўқувчиси.

 

БОҒ АPО

Боғ аро қўйсам қадам,

Пешвоз чиқади кўклам.

Дадам дейди эркалаб:

“Қизим–боғда гул-лолам!”.

Турфа рангли гуллари,

Чорлар боғим йўллари.

Шу йўлга қўйсам қадам,

Бағрига олар кўклам.

Гул навоси дилимда,

Турфа гуллар қўлимда.

Бунда қолсам бир нафас,

Кўнгил билмайди қафас.

Боғ аро қўйсам қадам,

Олқишлаб турар дадам.

Қувончларим тўкилган,

Йўлимда кутар онам!

Севара PАҲИМБОЕВА, 2-мактаб ўқувчиси.

 

АЁЛЛАP!

Бизга ҳаёт, жон берган,

Заҳматларни кўп чеккан,

Кўзи хумор, термулган,

Омон бўлсин, аёллар!

Келса тўлар хонамиз,

Ёлғон сўздан тонамиз,

Барчамизнинг онамиз–

Омон бўлсин, аёллар!

Парваришлаб боласин,

Тўккан сочин толасин,

Тингланг қалбим ноласин,

Омон бўлсин, аёллар!

Гўзалликда у тенгсиз,

Юрмайсиз ҳеч хаёлсиз,

Сиз муқаддас аёлсиз,

Хуш келибсиз, аёллар!

Ғам кўрмасдан дунёда,

Кўп яшасин аёллар.

Бахтимизга доимо,

Омон бўлсин, аёллар!

Т.ДОСЧАНОВ,

21-мактаб директори.

 

ГУЛЛАPИМ

Мен гулларни севаман,

Гулга меҳрим бераман.

Қишин-ёзин хонамда

Турфа гул ўстираман.

Гулларим чаман-чаман,

Безатаман уйимни.

Гулдасталар тутаман

Хурсанд қилиб ойимни.

Умида ЙЎЛДОШЕВА, 19-мактаб ўқувчиси.

 

Баҳорим, кел!

Баҳорим, кел, бағримга тўлгин,

Қиш захларин юборгин ювиб.

Сен Ватаннинг гултожи бўлгин,

Кутаётир халқим энтикиб...

Бойчечаклар чамани аро,

Чопқиллайман варрагим тутиб,

Куртакларнинг қаҳқаҳасида

Яшаяпман ҳаловат топиб.

Ҳар қадамда сезиб тафтингни,

Қалдирғочлар ортидан чопдим.

Нур йўлига тутиб кафтимни,

Ўшал нурдан Наврўзни топдим!

Сардорбек КЕНЖАБОЕВ, 20-сонли мактаб ўқувчиси.

 

БАҲОP

Баҳор келди гулга бурканиб,

Майсалар ҳам хуррам, уйғонди.

Гўзалликни ундан ўрганиб,

Кўҳна дунё ажиб тўлғонди.

Боғлар ҳам баҳорга бойланди.

Шохчаларга тизилди куртак.

Гўё рассом ишга шайланди,

Камалак ёй тутган дам фалак.

Шоҳиста ГУЛМИPЗАЕВА,

Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

Янги кун

ШУКУҲИ

Қишки тўнин ечиб, она табиат,

Аста яшилликка буркана бошлар.

Меҳнатга чоғланиб инсоният,

Ҳашарга ошиқар кекса-ю ёшлар.

Ой қизлар сочларин майдалаб ўриб,

Ўсмалар қўяди камон қошларга.

Ўғлонлар қалбида ифтихор туйиб,

Ўзбегим дўпписин кияр бошларга.

Момолар дошқозон бошида туриб,

Айтади энг яхши, энг соф тилаклар.

Наврўзим яқинлаб келгани сайин,

Ҳаяжонга тўлиб кетар юраклар.

Кел, Наврўзи олам, келгин, Янги кун,

Онажон халқимнинг ризқини қил бут.

Эй тенгдош, асло юрмагин маҳзун,

Эски аразларнинг барисин унут!

Ирода ЕPДОШЕВА, 38-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Баҳорим, кел!

Баҳорим, кел, бағримга тўлгин,

Қиш захларин юборгин ювиб.

Сен Ватаннинг гултожи бўлгин,

Кутаётир халқим энтикиб...

Бойчечаклар чамани аро,

Чопқиллайман варрагим тутиб,

Куртакларнинг қаҳқаҳасида

Яшаяпман ҳаловат топиб.

Ҳар қадамда сезиб тафтингни,

Қалдирғочлар ортидан чопдим.

Нур йўлига тутиб кафтимни,

Ўшал нурдан Наврўзни топдим!

Сардорбек КЕНЖАБОЕВ, 20-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ГУЛЛАPИМ

Мен гулларни севаман,

Гулга меҳрим бераман.

Қишин-ёзин хонамда

Турфа гул ўстираман.

Гулларим чаман-чаман,

Безатаман уйимни.

Гулдасталар тутаман

Хурсанд қилиб ойимни.

Умида ЙЎЛДОШЕВА, 19-мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: