"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ОНА ЗАМИНГА ХИЁНАТ КЕЛГУСИ АВЛОДЛАPГА ХИЁНАТДИP

Жорий йилнинг 23 августида бўлиб ўтган Ўзбекистон Pеспубликаси Олий мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси материаллари билан матбуот орқали танишиб, жуда таъсирландим.

Мажлисда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, минг йиллар давомида минтақамизда шаклланган экологик муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, шу заминимизни келгуси авлодларга гуллаб-яшнаган ўлкага айлантириб мерос қилиб қолдириш масалалари муҳокама этилди. Бироқ қўшни Тожикистон Pеспубликасининг Турсунзода шаҳрида 1975 йилда қурилган, ишлаб чиқариш технологияси эскириб кетган, тозалаш тизими самарасиз бўлган алюминий заводи - "Талко” ДУК ён-атрофида яшаётган аҳоли ва табиат учун ғоят зарарли бўлган ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаётгани рад этиб бўлмас далиллар билан барча манфаатдор халқаро экологик ташкилотлар, БМТ тузилмалари, парламентлар, ҳукуматлар, халқаро жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Ва атроф-муҳит, одамлар соғлиғи учун хавфли бўлган корхонанинг фаолият соҳасини ўзгартириш бўйича шошилинч чоралар кўриш лозимлигига эътиборқаратилди.

Албатта, инсон ҳаёти азиз. Унинг соғлом ва бахтиёр умр кечириши эса яшаётган муҳити экологиясига ҳам боғлиқ. Шундай экан, инсониятнинг ўз қўли билан ўзи яшаётган заминни ифлослантиришига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг "Талко" ДУК ишлаб чиқариш фаолияти туфайли жабр кўраётган минглаб аҳолисининг ҳаёти мазкур масалаларни тезроқ ҳал қилиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Ялпи мажлисда таъкидланганидай, вужудга келган аҳволдан қутулиш йўли бор ва у албатта топилади.

Исмоил ТЎPАЕВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси.

Янгиликни бўлишинг: