"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Туман Кенгаши депутатларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда

2018 йил 24 март кунги халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 44-сессияси қарори билан туман Кенгаши депутатларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини жорий этилди.

Эндиликда туман кенгаши депутатларига “Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат”, “Меҳнаткаш депутат” ва “Фахрий депутат” номлари  берилади.

Бу ишлар халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисидаги Низом ва шу мақсадда тузилган Комиссия хулосасига асосан амалга оширилади.

“Адолатли депутат”, “Халқпарвар депутат” ва “Меҳнаткаш депутат” номларига эга бўлган депутатларга туман Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган шаклдаги сертификат ва эсдалик совғалар берилади ҳамда бундай номга муносиб деб топилганларни кейинги сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатиш сиёсий партияларга тавсия этилади.

“Фахрий депутат” номи ҳар йили депутатлик муддати тугаган бир собиқ депутатга берилади.

Маълумот учун:

“Адолатли депутат” номи учун асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

- туман Кенгаши сессияларида муҳокамаларда доимий ва аҳамиятга молик масалаларни олиб чиқишда фаол қатнашиш;

- туман Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари томонидан муҳокама қилинаётган масалалар бўйича ўзининг асосли ҳамда таъсирчан таклифларини илгари сураётган (маъруза ва муҳокамаларда иштирок қилиш);

- қонунларни аҳоли орасида тарғиб килиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда фаоллик кўрсатиш;

- турли хил мунозарали ҳуқуқий масалаларпи ҳал этишда қатьиятлилик кўрсатиш;

- қонунлар ижросини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш.

Бунда, депутатларнинг ташаббуси билан туман Кенгаши сессиялари муҳокамасига киритилган масалалар ва Кенгаш сессияларида ҳисоботлари тингланган мансабдор шахслар сони, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган ташвиқот ишларининг сони, ижроси ўрганилган қонунлар, эришилган амалий натижаларининг сони ҳисобга олинади.

“Халқпарвар депутат” номи учун асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

- халк манфаатларини ҳимоя килишда фаоллик кўрсатиб, ўз сайловчилари билан доимий мулоқотда бўлиш;

 - мурожаатларни кўриб чиқишда ҳудуднинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартарф қилишда, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний  манфаатларини тиклашда  депутатлик назоратидан кенг фойдаланиш ва амалий натижаларга эришиш.

Бунда, фуқароларнинг кўриб чиқилган ва ечилган мурожаатлари сони, депутатлар томонидан юборилган депутатлик сўровлари сони, туман Кенгаши сессиялари муҳокамасига киритилган масалалар бўйича ҳудуд ва сайловчиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб билдирган позиция (баёнотлари) таклифлари сони ҳисобга олинади.

“Меҳнаткаш депутат” номи  учун асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

- ўз ваколатларини, белгиланган режаларни тўлиқ ва сифатли амалга ошириш;

- ўзининг асосий фаолиятидан ташқари турли комиссия, ишчи гуруҳлар ва бошқа жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиш;

- ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида аниқ таклифлар билан ташаббус кўрсатиш;

- қонун ҳужжатларини, давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда аниқ натижаларга эришиш;

- ўз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда ёритиб бориш.

Бунда, депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақолалар сони, қонун ҳужжатлари ва бошқада ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича билдирилган таклифлар сони ҳисобга олинади.

“Фахрий депутат”  номи сидқидилдан ва натижали фаолият юритган  ҳамда депутатлик муддати тугаган депутатларга берилади.

“Фахрий депутат” учун асосий талаблар қуйидагилардан иборат:

- туман Кенгаши фаолиятини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиш;

- ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшиш;

- жамиятнинг ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги билан аҳоли ўртасида муносиб обрў-эътиборга эришиш.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: