"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Ўзбекистонда тамаки чекувчилар сони камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий идораси "ЖССТнинг Европа минтақасида саломатликнинг асосий кўрсаткичлари" ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, энг кўп тамаки чекувчи эркаклар Pоссияда истиқомат қилади (59%). Энг кўп тамаки чекувчи мамлакатлар рўйхатининг иккинчи поғонасида Грузия (55% ) қайд этилган. Биринчи учталикка шунингдек 50% кўрсаткич билан Беларусь ҳам кирган. 

 Эркаклар нисбатан кам тамаки чекувчи мамлакат - бу Испаниядир. Бу ерда кашандалар жами эркакларнинг 19%ни ташкил қилади. Шунингдек Люксембург (22%) ва Ўзбекистон (22%) ҳам кам чекувчилар сафида қайд этилди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон 2012 йилнинг апрель ойида ЖССТнинг тамакига қарши конвенциясига 175-мамлакат сифатида қўшилган. Pақамларга мурожаат қиладиган бўлсак 2002 йилда ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда чекувчилар 30%ни, шундан 5% аёлларни ташкил қилган эди. 

 Эндиликда эса мамлакатимиз ушбу рўйхатнинг сўнгги поғоналарида бормоқда. Аёллар орасида ҳам чекиш анча камайган, 3%. 

 Аёл чекувчиларнинг энг кўпи Австрияда (47%), Грецияда (34%) ва Францияда (32%) қайд этилган.

Янгиликни бўлишинг: