"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ДАPДГА ДАPМОН ШИФОКОP

Яқинда неварам – қизимнинг ўғли Камронбек Гулимметов тўсатдан оғриб, иситмаси кўтарила бошлади. Уни ўзига келтириш учун уринишларимиз самара бермай, судурги бера бошлагач, дарров “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилдик. Чақирувимиз бўйича келган шифокор чақалоққа биринчи тиббий ёрдам берди ва қаттиқ шамоллаганини айтиб, касалхонага ётқизиш лозимлигини тушунтирди.

Биз ҳам бола тузалса бўлди, даволатишдан қочмаслигимизни айтдик.

Шундай қилиб неварам туман Тиббиёт бирлашмасининг болалар реанимацияси бўлимига ётқизилди. Бўлим мудири Эгамберган Хидиров чақалоқ уч-тўрт кунда тузалиб, уйингизга қайтади, хавотир олманг, деб кўнглимизга анча тасалли берди ва даволашни бошлади.

Шифокор айтганидек, Камронбек тўрт кунда тузалиб кетди, ҳаммамизни хурсанд қилди. Шунда мен шифокор Эгамберган Хидировга қойил қолдим. Ота-оналар таҳликали вазиятларда қолганда тасалли беришларига, фақат менинг неварам эмас, бўлимга келтирилган барча болаларнинг соғайиши учун елиб-югуриб меҳнат қилишига офарин, дегим келди.

Ҳақиқатан ҳам бўлимда неварам даволаниши жараёнида кўпчилик ота-оналарнинг фарзандлари унинг муолажаларидан соғайиб, миннатдор бўлиб уйларига қайтаётганини ўз кўзим билан кўрдим.

Илоҳим Эгамберганга ўхшаган шифокорларимиз доимо омон бўлишсин, дейман. Биз унга ўхшаган соғлик фидойилари билан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.

Йўлдош Pажабов, меҳнат фахрийси.

Янгиликни бўлишинг: