"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8535.74 +16.32
  • 1 EUR = 9566 -86.52
  • 1 RUB = 132.57 +0.67

Фермерлар кўпроқ пахта етиштиришдан манфаатдор бўлади

2013 йил 5 август куни Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ–4478-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пахта хом ашёси ҳосилдорлигини ва етиштириш ҳажмларини кўпайтиришдан фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига кўра, 2013 йил ҳосилидан бошлаб Ўзбекистон Pеспублика товар хом ашё биржасининг очиқ биржа савдоларида ем-хашак сотиш бўйича туман ва вилоят бирлашмалари томонидан харид қилинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухаси улар томонидан биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун шартнома ҳажмларидан ортиқ пахта хом ашёси етказиб беришни таъминлаган фермер хўжаликларига сотилиши тартиби белгиланди.

Қарор билан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликлари ўзларига мўлжалланган пахта шроти (кунжара) ва пахта чигити шелухасини умуман Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва туманлар бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишидан қатъий назар сотиб олади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 тонна пахтадан камида 220 килограмм пахта шроти ва 160 килограммпахта чигити шелухаси олинади. Демак, контрактация шартномасидан ортиқча 50 тонна пахта топширган фермер 11 тонна пахта шроти ва 8 тонна пахта чигити шелухасини олиш имкониятига эга бўлади.

Айтиш керакки, юртимизда фаолият юритаётган илғор фермерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинган мазкур тизим келгусида нафақат пахта хом ашёси ҳосилдорлиги ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошишига, балки фермер хўжаликларида чорва озуқа базасининг мустаҳкамланиб, чорвачиликнинг янада ривожланиши ва қўшимча тармоқ сифатида кенгайишига хизмат қилади.

Отахон Қурбониёзов,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман Фермерлар Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: