"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Тиббиёт масканларида “Соғлом аёл ойлиги”

Мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу бораДа Президентимиз томонидан жорий этилаётган қатор Фармон ва Қарорлар ана шу эътиборнинг яққол исботидир.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш мақсадида туманимиздаги тиббиёт масканларида 12 мартдан 14 апрелга қадар “Соғлом аёл ойлиги”ни ўтказиш бошланди.

Ойлик доирасида аёллар саломатлигини асраш, эрта никоҳнинг олдини олиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ундан ташқари, кўп тармоқли Марказий поликлиника ҳамда ҳудудлардаги ҚВП ва ҚОП ларда аёллар мутахассислар томонидан лаборатор таҳлиллари текширилиб, тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Шунингдек, “Соғлом аёл ойлиги”ни ўтказишда амалий ёрдам бериш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб этилган мутахассис шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари ҳам ҳудудлардаги тиббиёт масканларида тиббий кўрик жараёнида иштирок этишмоқда.

“Соғлом аёл ойлиги” доирасида ўтказилаётган тиббий кўрик аҳолига қулайлик туғдирмоқда.

Озода Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: