"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Қозонларда сумалаклар қайнади

Сумалак – Наврўзнинг шоҳ таоми. Наврўз арафасида ёши улуғ онахонлар бошчилигида ҳамжиҳатликда бу таомни тайёрлаш азалий одатларимиздан бири сифатида давом этиб келмоқда.
Байрам арафасида Амударё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ҳовлисида ҳам сумалак қайнатиш учун дошқозонлар ўрнатилди. Коллеж педагогик жамоаси томонидан ташкиллаштирилган сумалак тайёргарлигида ўқитувчи ва таълим усталаридан ташқари ўқувчилар ҳам иштирок этдилар. Келида буғдой туйиш, сув келтириш, ўтин ёриш кабилардан сўнг, дастурхон ёзилиб ош тортилди. Барчани бирдамликка чақирган сумалак маросими ўйин-кулгу ва байрамона кайфиятда ўтди.
Коллеж жамоаси ҳамжиҳатлигида тайёрланган шоҳ таом – сумалак туманнинг Наврўз байрами сайлида барчага улашилди.

***

Баҳор элчиси, наврўз нишонаси сумалак пиширишни 36-мактаб жамоаси ҳам мактаб ҳовлисида катта қозонлар ўрнатиб, қизғин тайёргарлик билан бошлаб юборишди. Ўқитувчиларнинг хайрихоҳлик билан бошлаган ишларига ўқувчилар ҳам бош қўшдилар. Қозонга буғдой ширасини қуйиш, ўчоққа ўт ёқиш каби ишлар тугалланиб ўйин-кулгига уланди.
36-мактаб жамоасининг аҳиллигида маромига етиб пишган сумалак “Бойовул” ва “Чордара” маҳаллалари аҳлига тарқатилди.

***

“Чойкўл” овулидаги “Юқори тувулға” аҳоли пунктида  намунавий лойиҳада қурилган уй-жойларга кўчиб келган  янги қўшнилар маҳаллада Наврўзни бирдамлик билан кутиб олиш учун сумалак қайнатишга аҳд қилишди. Бир-бирига тезда ўрганиб кетган янги маҳалла аҳли буғдой ундиришдан тортиб, сумалак етилиб пишгунга қадар бўлган ишларни ҳамжиҳатликда бажардилар.
Маҳалладаги барча оила янги кун – Наврўзни дошқозон тўла сумалак билан қарши олдилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: