"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

БАЙPАМ ОЛДИ МИНИФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ

Наврўз – умумхалқ байрами муносабати билан туманимиздаги таълим муассасаларида, маҳаллаларда турли спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси туман бўлими, “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши ва ХТМФМТТЭ бўлимлари томонидан ташкил этилган минифутбол мусобақаларида туманимиз ҳудудидаги маҳаллалардан 120 нафар спортчи-ёшлар иштирок этдилар. Жами 12 та жамоа ўртасида бўлиб ўтган бу дўстона мусобақада Манғит шаҳридаги Бўстон маҳалласи жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллашди. Иккинчи ўрин “Ўрта қалъа” овули ёш футболчиларига насиб этган бўлса, Беруний номли маҳалла ёшлари 3-ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган жамоаларга мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар берилди.

Суратда: минифутбол мусобақаси ғолиби Бўстон маҳалласи жамолари аъзолари.

М.ШОМУPОДОВ олган сурат.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА

Янгиликни бўлишинг: