"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

“ҚУВНОҚ ЎЙИНЛАP” МУСОБАҚАСИ БАPЧАГА ЗАВҚ УЛАШДИ

Спорт саломатлик гарови бўлибгина қолмай, ёш авлоднинг маънавиятли бўлишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, дўстларга садоқат, бирдамлик, муваффақиятлар сари аҳилликда интилиш туйғуларини тарбиялайди.

Мактабгача, умумтаълим муассасаларида ўғил-қизларнинг ёшига мос турли мусобақалар ўказиб туришга улкан эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Албатта, ўказилаётган ҳар бир танлов, мусобақа янги-янги иқтидорли спортчиларни кашф этиши билан, спортнинг оммавийлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Яқинда 36-сонли мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари С.Йўлдошев, М.Эшмуротова, М.Қурбонбоев ва амалиёт ўтаётган Д.Араббоевлар ҳамкорликда 3 та 5-, учта 6- ва учта 7-синфлар ўқувчилари орасида “Қувноқ ўйинлар” мусобақаси ўтказишди. Тўрт шарт бўйича ўтказилган мусобақани мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари ва ота-оналар қизиқиб томоша қилдилар.

“Қувноқ ўйинлар” спорт мусобақаси ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Ойгул Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: