"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Очиқ эшиклар куни

Ҳозирги кунда ўқувчи-ёшларга турли касб сирларини ўргатиш, қизиқишларига қараб мактабда олган билимларини ривожлантириш, уларни ҳаётга тайёрлаш мақсадида туманимизда 2011 йилдан бошлаб "Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази фаолият олиб бормоқда.

Марказимизга б ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар жалб қилинган. Уларга 35 нафардан ортиқ педагог - ходимлар ўз билим ва тажрибаларини ўргатиб келмоқда. "Баркамол авлод” болалар марказимизда техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича "Компьютер дизайни ва графика”, "Бичиш-тикиш”, "Мунчоқли безак”, "Тўқиш”, "Ёш мусаввир”, "Ёш ўлкашунос”, "Ёш эколог”, "Фольклор” ва бошқа тўгараклар самарали фаолият кўрсатмоқда. Ҳар йили ўқувчиларнинг қизиқиши ва талабига мос янгидан тўгараклар ташкил қилинмоқда. Марказда ёшларни ҳар томонлама баркамол, маънан етук инсонлар қилиб тарбиялаш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар тез-тез ташкил қилиб турилади. Ўтган ўқув йилида марказимиз ўқувчилари туманда ва Pеспубликада бўлиб ўтган кўрик танловларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладилар.

Ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши учун уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, қизиқиш ва интилишини қўллаб-қувватлаш, болалардаги ижодий қобилиятларни ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни танлаш мақсадида "Баркамол авлод” болалар марказида ва марказ томонидан туманимиздаги мактабларда ташкил қилинган тўгаракларда 2013-2014 ўқув йилининг 16 сентябрь куни "ОЧИҚ ЭШИКЛАP КУНИ” ўтказилади. Бунда тўгарак раҳбарлари, ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар қатнашадилар. Ўқувчиларга касбий билимларни берувчи стендлар, ўқувчилар томонидан яратилган ижод намуналарининг кўргазмалари намойиш этилади. Ўқувчилар билан суҳбат ва учрашувлар ташкил қилинади. Мулоқотларда "Баркамол авлод” болалар марказининг мақсад ва вазифалари аҳамияти, тўгаракларнинг моҳияти ҳақида батафсил фикр юритилади. Бундай ҳаракатлар боланинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун касб-ҳунарнинг аҳамияти ва заруратини чуқур англашга хизмат қилади. Ҳар бир ўқувчининг иқтидори ва истеъдодига қараб "Баркамол авлод” болалар марказидаги тўгаракларга жалб қилинади. Ҳар бир ўқувчи - эртамиз бунёдкори. Унинг қизиқиши ва қобилиятини аниқлаб, ҳозирданоқ аниқ мақсад сари йўналтириш етук мутахассис тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизнинг буюк келажагини айнан ўз касбининг усталаригина қура олади. "ОЧИҚ ЭШИКЛАP КУНИга қатнашиб, фарзандларининг қизиқиш ва қобилиятларига қарабуларнинг касбий тўгаракларга аъзо бўлишига кўмаклашиш мақсадида 16-сентябрь куни сиз азиз ота-оналар ва ўқувчиларни лутфан таклиф қиламиз.

Санамжон Қурбонова,

"Баркамол авлод” болалар маркази услубчиси.

(Фото-http://www.sharq.uz)

Янгиликни бўлишинг: