"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

НУPОНИЙЛАP ҲИММАТИ

Юртимизда ҳар куни бир янгилик, бир ўзгариш бўлмоқда.Ёшлар саводхонлигини ошириш, уларнинг интелектуал салоҳиятини юзага чиқаришда Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан эьлон қилинган “Ёш китобхон”танлови кўпчилик орасида катта қизиқиш ва синчковлик билан кузатиб борилмоқда. Айниқса, нуронийларимиз ёшларни китобхонликка жалб қилиш борасида фаоллик кўрсатишмоқда.

Яқинда “Юқори қишлоқ” МФЙда истиқомат қилаётган отахонларимиздан Қўзибой Абдураҳмонов, Отажон Искандаровлар ўз жамғармаларидан, маҳалла кутубхонасига 10 тадан китоб совға қилдилар.

–Юртбошимизнинг китобхонликка катта эътибор бераётгани бизларга ҳам кучли таьсир қилди. Ҳақиқатдан ҳам инсон учун энг яхши дўст – бу китоб, – дейди Қўзибой ота Абдураҳмонов. – Ахир шу маҳалла ўзимизники, ёшларимиз эса Ватанимиз эртаси. Билимли ёшлар онгли, эсли-хушли бўлади ва келгусида тўғри йўлдан бориб, Ватанимиз равнақи учун хизмат қилади.

Нуроний отахонларимиз бошлаган бу хайрли ишни қўллаб-қувватловчилар сафи кун сайин ошиб, маҳалламизда мўъжазгина кутубхона ташкил этилди. Кутубхона ҳар куни китобсеварлар билан гавжум. Зеро, шоир айтганидек

Жаҳонда китобдан яхши ёр бўлмас,

Давр ғамхонасида ғамғусор бўлмас.

Ёлғизлик кунжида ундан ҳар доим,

Юз роҳат етар, лек бир озор бўлмас.

М.Атажанова, “Юқори қишлоқ” МФЙ

диний-маърифий ва маънавий-ахлоқий

тарбия масалалари бўйича маслахатчи.

Янгиликни бўлишинг: