"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Синфда “Камалак” бурчаги

Тумандаги 22-сонли умумтаьлим мактабида 592 нафар ўқувчи таълим олади. Шундан 443 ўқувчи “Камалак”болалар ташкилоти аъзоларидир. “Камалак юлдузлари” фестивали, “Менинг биринчи Президентим” лойиҳаси доирасидаги иншолар танлови, мактабимизда “Ёшлар шаҳмат тахтаси”, “Қизиқарли спорт мусобақалари”, “Энг намунали синф сардорлар Кенгаши” танлови, “Нишоним-ғурурим” номли расмлар танлови ҳамда “Ёш билимдон” танловлари ўтказилди. Мактабимизнинг матбуот бўлими сардорлари ўртасида бўлиб ўтган танлов эса ўқувчилар дунёқараши шаклланишида ёрдам бермоқда. Бу тадбирда улар ўзлари тайёрлаган “Камалак” бурчакларини чиройли қилиб таърифлаб бердилар. Томошабин ўқувчилар ҳам саволлар бериб, саволларига жавоб олдилар. “Энг фаол ўқувчилар синфида” йўналиши сардорлари рейтинги, тўгаракларга қатнашиши, “Камалак” болалар ташкилоти мақсади ва зарурий эълонлар ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбирда ўқувчилар тайёрлаган шеърлар, рақслар ижро этилди. Ҳар ҳафтанинг сешанба куни тадбирлар куни эканлиги айтилиб, “Қувноқ сардорлар” танлови аа битта муҳим тадбир эълон қилинди. Биринчи Призидентимиз И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан 4,5,6-синфлар ўртасида “Бобомнинг ҳикматлари” номли тадбирни ҳам юқори савияда ўтказиш режалаштирилди.

З Ўрозимбетова,

22-сонли мактабнинг “Камалак” болалар

бошланғич ташкилоти етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: