"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Амударё туманида 2017 йилда қанча маҳсулот ҳамда хизматлар экспорт ва импорт қилинганини биласизми?

2017 йилда Амударё туманининг ташқи савдо айланмаси 6 млн. 607 минг АҚШ долларини ташкил қилди.

Саноат соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш натижасида 2017 йил давомида тумандан маҳсулотлар ва хизматлар экспорти 5 млн. 257 минг АҚШ долларини ташкил қилди. Товарлар импорти эса 1 млн. 350 минг АҚШ долларига етди.

Енгил саноат соҳасида маҳсулотлари экспорти 4 млн 774,2 минг АҚШ доллларини ташкил қилиб, режа 104 фоизга бажарилди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти борасида “Мангит Инвест плюс” маъсулияти чекланган жамияти фаоллик кўрсатди. Жамият томонидан ўтган йили 409,3 минг АҚШ доллари миқдорида 1200 тонна мева-сабзавот маҳсулотлари чет давлатларига юборилди.

2018 йилда туманнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш бўйича узлуксиз иш олиб борилмоқда.

Янгиликни бўлишинг: