"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

ЧОPДАPА МАҲАЛЛАСИДА ДАВPА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар бир ота-она фарзандининг камолини кўришни истайди. Агар у адашиб ножўя иш қилса, нафақат ота-она, балки маҳалла, мактаб, ҳаттоки юрт обрўсига путур етади. Шу боис ота-боболаримиз азалдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб, атрофдаги болаларнинг ҳам одоб-ахлоқли бўлиб вояга етишига ўзларини жавобгар санаб, “бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деб қарашган.

Бугунги кунда ҳам жамиятимизда ёшлар тарбиясига оид эзгу саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бу бўйича масъулият нафақат ота-онага, балки мактаб, маҳалла ва кенг жамоатчилик вакилларига юкланмоқда.

Маънан соғлом авлодни камолга етказиш барча учун бирдек муҳим бўлганлиги сабабли “Чордара” маҳаласида “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ёшлар тарбияси ҳақида сўз юритилди. Давра суҳбатида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири Озода Худойберганова, “Чордара” маҳалласи маънавий-маърифий ва диний ишлар бўйича маслаҳатчиси Гулбаҳор Ўрозоқова, туман поликлиникаси шифокори Феруза Жумамуродова, қайноналар кенгаши раиси Pаҳима Дўсназарова, маҳалла имоми Ўрозимбат Тўраев, маҳалла фаоллари Ўғилжон Ўрозбоева, Гулчеҳра Сапарова ҳамда 36-мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ёшлари, фуаролар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққан О.Худойберганова, Ф.Жумамуродова, Ў.Тўраев, Ў.Ўрозбоева, Г.Сапаровалар бугунги кунда давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш, фарзанд тарбиясига эътиборли бўлиш, уларни бўш вақтларини бекор ўтказмасликка ўргатиш кабилар ҳақида гапирдилар.

Қизиқарли ўтган “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” мавзусидаги давра суҳбати барчага манзур бўлди.

Ҳайитгул Pажабова, маҳалла фаоли.

Янгиликни бўлишинг: