"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Тадбиркорлар билан учрашув

Мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан қатор имтиёз ва енгилликлар берилиб, ортиқча тўсиқлар бартараф қилинмоқда.

Яқиндагина қабул қилинган Қорақалпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори ҳам мана шу ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда шу ва бошқа қонун ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тадбиркорларга, соҳа ривожига берилаётган эътибор ҳақида сўз борди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев, туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдошев, ҳокимлик масъуллари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан Амударё, Хўжайли, Чимбой, Қўнғирот, Беруний ва Тахиатош туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулки объектлари лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Шунингдек, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси белгиланади. Кичик саноат зоналарида 2020 йилнинг 1 февралига қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади. Мазкур кичик зоналарда амалга ошириладиган инвестиция лойҳаларини молиялаштириш учун 75 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилмоқда.

Йиғилишда иштирокчиларга янги кредит линиялари, истиқболли лойиҳалар ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Янгиликни бўлишинг: