"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ЁШЛАP – КЕЛАЖАК БУНЁДКОPИ

Мавзуга оид фотогалерея

Мавзуга оид видео

Фан – технология, ишлаб чиқариш шиддат билан ривожланаётган  бугунги кунда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш учун илғор инновациялар ва янги технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, Ватан равнақига ҳисса қўшишга интилаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ташаббускор, тадбиркор ёшларни кашф этиш, уларни  рағбатлантириш орқали нимларга қодир эканлигини намоён этишларига эришиш ҳам муҳимдир.

7 март куни 3-сонли Амударё академик лицейида шу мақсадга хизмат қилувчи тадбир – “Ёшлар келажак бунёдкорлари” шиори остида “Халқимиз хизматида бўлиш ва юртимизнинг ривожланишига ҳисса қўшиш – катта бахт” мавзусида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар, фермерлар томонидан ишлаб  чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда туманимиздаги барча касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, шунингдек, ўз лаёқатига яраша иш излаётган ёшлар иштирок этдилар.

Байрам тусини олган тадбирни туман ҳокими С.Йўлдошев очди ва ёшларни  туманимизда ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар билан танишишга, тадбиркорлик билан шуғулланиб, оиласи фаровонлигини таъминлабгина қолмай, юртдошларимизни ҳам иш билан таъминлаб, даромад топишига эришаётган ёшлардан ўрнак олишга чақирди.

Ярмаркада коллежлар битирувчилари, ишсиз ёшлар туманда фаолият кўрсатаётган барча корхона – ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишдилар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга тижорат банкларидан кредитлар олиш тартиблари ҳақида тушунчалар берилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: