"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Амударёда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланди

Мавзуга оид фотогалерия

Баҳорнинг ташрифи бири биридан гўзал байрамлар билан бошланди ва ҳар бир кўнгилга жўшқинлик бахш этади. 1 март  ўзбек халқининг латофатли шоираси, вафо ва садоқатнинг буюк тимсоли, бахт ва баҳор куйчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллуди куни бугун мамлакатимизда кенг нишонланди. Шоира севган ва куйлаган гўзал баҳорнинг яна бир ажойиб айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрамона тадбирлар эса аёлга эҳтиром, юксак эьтибор ва меҳр туйғуларини ўзида мужассам этиб, халқимиз қалбига олам-олам завқ бағишлаб, ҳар бир хонадонда, меҳнат жамоаларида, ўқув муассасаларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 3 март куни Манғит шаҳридаги серҳашам “Бек” тўйхонасида туманимизнинг фаол хотин қизлари учун файзли дастурхон ёзилиб тантанали байрам кечаси ташкил этилди. Давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол аёл  қизлар, пир-у  бадавлат, азиз ва муҳтарама онахонлар иштирок этган байрам тадбирини туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати Марям Аҳмедова очди ва муҳтарама онахонлар, азиз аёл-қизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев байрам тадбирида иштирок этаётган фаол аёл-қизларни яқинлашиб келаётган 8 март  халқаро хотин қизлар куни – баҳорнинг илк айёми билан муборакбод этди.

Ҳаётимиз кўрки, оилаларимиз файзи, қалбимиз қувончи бўлган меҳрибонларимиз қадрли онажонлар, азиз опа-сингиллар, –деди у ўз табрик нутқида.  – Сизлар бор экансиз, ҳамиша ҳаётимиз файзли, ҳар бир ишимиз, баракали кўнгилларимиз хотиржам. Ҳамиша оилаларимиз, она юртимиз баҳтига соғ омон бўлинглар.

Туман ҳокими С.Йўлдошев туманимизнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ аёл-қизларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва фаҳрий ёрлиқларини топширди.

Байрам тадбирида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекмон Алламберганов, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раҳбари Аширбой Қўшаев, таълим фахрийси Жонгилбека ҳожи

Бобожоновалар азиз ва муҳтарама аёл-қизларни 8 март -  Халқаро хотин қизлар айёми билан самимий табрикладилар.

Файзли дастурхон атрофида жам бўлган онахонлар ва опа-сингилларга туман ҳокими томонидан тайёрланган байрам совғалари туҳфа этилиб, концерт дастури намойиш қилинди.

Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастурида 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўзбек халқ чолғу ансамбили ҳамда анъанавий хонандалар ансамбиллари ижросида мумтоз куй ва наволар, 4-сонли МТМ тарбияланувчилари талқинидаги шўх рақслар, онани, аёлни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади.

Ҳурмат ва эҳтиром юксак эътибор ва рағбатдан мамнун кўнгиллар юксалди. Туманимизнинг фаол хотин-қизлари шарафига ташкил этилган байрам тадбирида опалар эьзозланди улуғ ва муҳтарама аёлга юксак эҳтиром кўрсатилди. Тадбир барчага хуш кайфият бахш этди.

P.Йўлдошева

Янгиликни бўлишинг: