"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ОИЛАЛАP МУСТАҲКАМЛИГИ УЧУН...

Оила – меҳр-оқибат, аҳил-лик ва ҳамжиҳатлик маскани. Унда тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурса, вояга етаётган фарзандлар ҳам жисмонан ва маънан соғлом бўлиб улғайи-шади.

Никоҳ – нафақат севги ва муҳаббат, балки инсонийлик, ўзаро ҳурмат, ота-боболаримиздан мерос миллий қадриятлар, муқаддас ислом динимизнинг инсонпарварлик тамойиллари асосига қурил-сагина, эр-хотиннинг умри қадар боқий бўлади.

Ўтган йил давомида туман ФҲДЁ бўлими томонидан жами 1477 та никоҳ қайд этилди. Демак, туманимизда биргина 2017 йилнинг ўзида бир ярим мингга яқин янги оила ташкил топди.

Биз ҳар гал янги оила қу-раётган ёшларимизга нафа-қат никоҳ оқибатида юзага келадиган қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини, балки оиланинг муқаддаслиги, уларнинг ота-оналари, қай-нона-қайноталари, қўни-қўш-нилари, жамият олдидаги масъулияти, бурчлари ҳақида ҳам тушунчалар бермоқдамиз.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, ФҲДЁ органларининг оила ва никоҳ масалалари бўйича фаолияти Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилиши белгиланди. Эндиликда ФҲДЁ органлари никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсунади.

ФҲДЁ органи фаолиятини, «Оила» марказининг туман бўлими ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман ҳокими ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилади.

Бу каби ислоҳотлар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олишда яхши самара беради, деб ўйлайман.

Биз келгусида туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда оилада эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажралишларнинг олдини олиш бўйича самарали иш олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, азиз опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимдан муборакбод қиламан.

Санобар ХОЛБОЕВА,

туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

Янгиликни бўлишинг: