"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ФАОЛ АЁЛЛАP ДАВPАСИДА

Аёл. У ҳақида таъриф-у тавсифлар бисёр. Онажон, деб бағрига интилганимизда замин-у осмон гўё меҳрдан яралгандай, борлиқ яшнаб кетади. Опа-синглим, демоқнинг ўзи қалбларимизга хотиржамлик бахш этиб, ҳаётимизни оламжаҳон мазмун билан зийнатлайди. У самимий дўст, садоқатли рафиқа. Бундан ҳам муҳими, жамиятнинг фаол аъзоси. Зотан, аёл ўзининг оила деб аталмиш гўзал салтанат ичра адо этажак барча вазифаларидан ташқари давлат ва жамият қурилишининг ҳақиқий иштирокчилари, фидойилари. Демак, таҳририятимизнинг бугунги баҳорий давраси иштирокчилари азиз ва муҳтарама Аёллар.

Гулжаҳон ИБPАГИМОВА, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, «Назархон» ОФЙ диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси:

– Бизнинг мамлакатимизда Аёл – миллат ва халқ ҳаё-тининг гултожи сифатида улуғланади. Буни ҳар йили қабул қилинаётган Президент Фармонлари, ҳукумат Қарор-ларининг мазмун-моҳиятида ҳам, Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳ-камлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида амалга оширилиши кўзда тутилаётган улуғвор вазифаларда ҳам яққол кў-ришимиз мумкин.

Фармонга асосан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб овул ва маҳаллаларда бевосита туман хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлигидаги хотин-қизлар билан ишлашиш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис аёлларимиз ўз фаолиятларини бошлайдилар. Эндиликда ҳар бир мутахассис хотин-қизлар орасида аниқ мақсадли ишларни ташкил этишга, хотин-қизлар ҳаётига оид барча муаммоларни тизимли ҳал этишга бош-қош бўлади.

Мен ҳамкасбларимга бундан кейин амалиётга жорий этилаётган мутахассис лавозимларида азиз онахонлар, муҳтарама аёл-қизларимиз билан биргаликда узоқ йиллар ишлаш насиб этишини тилайман.

Барчангизга 8 март – Халқ-аро хотин-қизлар айёми муборак бўлсин!

Ҳафиза ЎPОЗИМБЕТОВА, 5-сонли МТМ мудираси:

– Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатида барча соҳалар қатори мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қа-ратдилар.

Соҳа ривожига қаратилган ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги барча ишлар оила мустаҳкамлигини таъминлаш, 6 ёшгача бўлган фарзандлар тарбиясини замон талаблари даражасида ташкил этиш, болаларнинг соғлом ўсиб-ривожланиши учун соғлом овқат-ланишига риоя қилиш, уларнинг қизиқишлари, иқтидор ва қобилиятларини боғча ёшиданоқ тўғри шакллантиришга қаратилиши ҳам аёл-қизларимизнинг оиласидан, фарзандларидан кўнгли тўқ, хотиржам ҳолатда жамиятга фаол аралашувини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳар бир аёл-қиз нафақат оиласида, балки жамиятда ҳам ҳаётидан кўнгли тўқ, давлатдан рози бўлиб яшаш учун энг аввало, ўзини доимий ислоҳ қилиши, ўзининг оналик, аёллик, рафиқалик масъулияти билан бирга, агар у ишловчи бўлса, касб масъулиятини ҳам ҳис этиб яшаши керак.

Дилбар ЎPОЗИМБЕТОВА, 76-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси:

– Фан ва таълим-тарбия қанчалик сифатли тараққий этса, жамиятимиз ҳам шунчалик гўзаллашиб бораверади. Мен ҳар гал азиз ўқувчиларим даврасига кириб борганимда шулар ҳақида ўйлайман. Чунки мен ўқитувчиман. Ўқи-тувчи ўз касбининггина эмас, соҳасининг билимдони бў-лиши керак

Мен шундай касбдошларим-ни биламан. Ўз фанининг ҳа-қиқий билимдони, фидойиси, изланувчан ва интилувчан. Уларнинг таълимини олаётган ўқувчилар ҳам зукко, билимдон. Лекин яна шундай ўқитувчилар ҳам борки, назаримда, замонадан бир эмас, икки қадам ортда, фикрлари саёз, дарс ўтиш услублари қотиб қолган, бундайларни “ҳамкасб” деб аташга ҳам баъзан ўйланиброқ қоламан.

Мана, яқинда тумандаги инг-лиз тили фани ўқитувчилари билимлари синовдан ўтка-зилди. Ишонасизми, натижаларга кўз ташласам, бутун бошли тумандан фақат саноқли ўқитувчилар синовдан муваффақиятли ўтибди. Йўқ, азизлар, мен бу билан кимнидир камситаётганим йўқ. Асло! Балки ана шу натижадан жуда уялдим. Ахир билими саёз ўқитувчи таълим тарбиясини олган ўқувчининг келажаги нима бўлади? Мен ана шу ҳақда ўйладим.

Аёлга эҳтиром, ўқитувчи-мураббийларга эъзоз ва ҳур-мат мамлакатимизда нақадар юқори. Биз ана шунга муносиб меҳнат қилишимиз керак.

Азиз ва мукаррама аёл-қиз-ларимизга, ҳамкасб устоз-му-раббийлар, дўст-у қадрдонла-римизга байрам муборак бўлсин, дейман!

Ирода ЕPДОШЕВА, 38-мактаб ўқувчиси, “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловининг туман босқичи ғолибаси:

– Буюк аждодларимиз босиб ўтган тарихий йўл биз ёшлар учун жуда катта ибрат мактаби ҳисобланади. Масалан, Алишер Навоий бобомизни олайлик. Жуда катта обрў эътиборга эга бобокалонимиз ҳеч қачон мол-дунёга ҳирс қўймаганлар. Бутун ҳаёти давомида йиққан мол-у давлатини халқ фаровонлиги, мамлакат ободлиги йўлида сарфлаганлар.

Улуғ туркман шоири Мах-тумқули, рус ёзувчиси Толс-той, тожик шоири Pудакий, немис халқининг севимли фарзанди Гёте. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Мен бу улуғ салафларнинг бир-бирларига ниҳоятда ўхшаш жиҳатлари ҳақида айтмоқчиман. Менинг дилимда ҳайрат уйғотгани – барча халқлар тарихида ёрқин из қолдирган инсонларнинг ҳаммаси дунё моддиятларидан ўз миллати, халқининг фидойилари бўлишгани, маънавиятни устун қўйишгани, янги авлод тарбияси борасидаги фидойиликларидир!

Биз ёшлар ҳамма масалада сиз катталарга маълум маънода тақлид қиламиз. Ҳавасга лойиқ жиҳатларингиздан ҳа-қиқатдан ҳам ибрат оламиз. Мамлакатимизда биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбатдан куч олиб, янада янги марралар сари интиламиз. Мақсадимиз эса эзгу – улуғ аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш.

Фурсатдан фойдаланиб, барча азиз онажонларимизни, муҳтарама опа-сингилларимизни баҳорнинг илк айёми 8 март –Халқаро хотин-қизлар куни билан чин дилдан муборакбод этаман!

Саҳифани журналист Pобия Йўлдошева тайёрлади.

Янгиликни бўлишинг: