"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ТЎЙ-МАЪPАКАЛАP ИХЧАМЛАШАДИ

Ўзбек халқи – меҳмондўст халқ. Айниқса, яхши кунида қариндош-уруғ, ёр-у биродарларини чорлаб, дастурхонига сархил неъматларни ёйиб ташлайди ва қувончини ҳам, бисотидаги борини ҳам яқинлари билан баҳам кўради. Ўзбекнинг яқинлари билан бирга шодланадиган, топган-тутганини сарфлайдиган, ширин ташвиш билан тайёрланадиган қувончли кунларидан бири бу – тўй.

Яқинда Қипчоқ овули “Уйшин” маҳалласидаги “Уйшин” Маданият ва дам олиш Марказида тўй-ҳашам ва маърака-маросимларни ўтказишни тартибга солиш бўйича аҳоли билан ўтказилган учрашувда ҳам шу ҳақда сўз юритилди. Учрашувда “Юсуф Эшон Бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Бекман Олламберганов, туман Маданият бўлими ходими Ойбек Бегимов, “Уйшин” маҳалласи оқсоқоли Pустам Қўчқоров ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.

“Юсуф Эшон Бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоев хайрия ва жаноза маъракаларини ихчамлаштириш ҳақида сўзлаб, барчани исрофгарчиликнинг олдини олишга чақирди. “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Бекман Олламберганов эса тўйлардаги номақбул одатларга, ортиқча дабдабага чек қўйиш кераклигини гапирди. Туман маданият бўлими ходими Ойбек Бегимов слайд тасвирида тўйдаги исрофгарчилик, кераксиз ҳашамлар лавҳаларини кўрсатиб, бу кўп оилаларда кейинчалик муаммо ва нохуш ҳодисаларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Учрашувда ўртага ташланган таклиф-мулоҳазаларни барча бир овоздан маъқуллаб, маҳалла оқсоқоли ва фаоллари билан ҳудуддаги оилалардан бирида намуна сифатида ихчамлаштирилган тўй ўтказишга келишиб олинди.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: