"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

АЧЧИҚ ГАPМДОPИ – ДАPОМАДЛИ ЭКИН

Бугунги кунда деҳқончиликни оқилона ташкил этиш, даромадли экинлар экиб, юқори ҳосил олишга эришиш жуда муҳим. Бунга эришиш учун ҳаракатни деҳқонларимиз аллақачон бошлаб юборишди.

“Қизилчоли” маҳалласида истиқомат қилувчи Жумабой Матвафоев ўз деҳқон хўжалигида ҳар йили помидор, бодринг, карам, қовун, тарвуз каби полиз ва сабзавот экинларини экиб, мўл ҳосил етиштириб келаяпти. Айниқса, унинг аввало экинлар кўчатларини ҳовлиси ёнидаги иссиқхонасида етиштириб, кунлар исий бошлагач, далага кўчириши экинлардан ҳосилни эрта етиштириб, мўл даромад ҳосил олишини таъминлаяпти.

Миришкор деҳқон жорий йилда ҳар йилги экинларидан ташқари ўз иссиқхонасида “Чили” навли голланд аччиқ гармдорисининг уруғидан ҳам бир ярим кило экди. У энди униб чиқа бошлаган кўчатларни яхши парваришлаб, ўз томорқасидан ортганини ер эгаларига сотишни мўлжалламоқда.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: