A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/my_sessionf825c97df8d99204207bab18f0b273829be310fb): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 156

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ЯPАШУВ ИНСТИТУТИ - AmuNews.uz - энг сўнгги янгиликлар
"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/course_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 61
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/menu_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 67
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

ЯPАШУВ ИНСТИТУТИ

Жиноят-процессуал ҳуқуқида 2001 йилдан бошлаб жорий этилган ярашув институти ҳозирги кунда ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Жавобгарликдан озод қилишнинг бу институти негизида унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берадиган одиллик ва инсонпарварлик принциплари мужассам. Бундан ташқари, мазкур институт халқимизнинг миллий қадриятларига тўла мос келади. Ҳуқуқий мазмунига кўра, жиноят ҳуқуқи тизимида ярашув институти нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар жиноий жавобгарликдан озод қилиш билан боғлиқ жиноий-ҳуқуқий муносабатлар турига киради.

Ярашув институти нормалари қўлланадиган бундай муносабатларнинг асосий мақсади сифатида, аввало, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишни назарда тутмоқ лозим. Шунинг учун ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтини суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналиши деб эътироф этиш жоиз.

Статистик маълумотларга қараганда, судлар томонидан жиноят содир этган шахсларга нисбатан ярашув институтини татбиқ этиш ҳоллари йилдан йилга ортиб бораётир. Чунончи, ярашув институти жорий этилгандан шу кунга қадар жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан 2010 йил давомида 46 иш 59 шахсга нисбатан, 2011 йил давомида 60 иш 67 шахсга нисбатан, 2012 йил давомида 55 иш 64 шахсга нисбатан, 2013 йилнинг 6 ойи давомида 17 иш 20 шахсга нисбатан тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилган.

2001 йил 29 августдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Pеспубликасининг Жиноят, Жиноят-процессуал Кодекслари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга мувофиқ, ЖКга ярашилганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи 66-1-модда киритилди. Ушбу янгилик давлатнинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати либераллашиб бораётганидан далолатдир. Зеро, бу жабрланувчига ўзига етказилган зарар миқдоридан келиб чиқиб, айбловни қўллаб-қувватлаш ёки ундан воз кечишни танлаш ҳуқуқини беради. Айни пайтда ярашув институти жиноят содир этган шахсни ўйлашга мажбур қилиб, жиноят қонунининг рағбатлантирувчи нормаларига асосан, жиноят туфайли етказилган зарарни қоплаш, айбига иқрор бўлиш, одил судлов органларининг жиноятни фош этишига кўмаклашиш, хуллас, муайян даражада ва шаклда ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадида ҳаракатга тушишига туртки берди.

Жиноят Кодексининг 66-1-моддаси бунга ўхшаш процессуал институтлардан, яъни жавобгарликдан озод қилишнинг бошқа турларидан бир мунча фарқ қилади.

Хусусан, ярашув институти учун жиноятларнинг бирмунча торроқ доираси белгиланган. ЖКнинг 66-1-моддасига тааллуқли бир қатор ижтимоий хавфи унча катта ва унча оғир бўлмаган жиноятлар юзасидан жабрланувчига айбдорни жазолаш ёки жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, хусусий айблов ишлари бўйича жабрланувчи билан айбланувчи ўртасидаги ярашув тўғрисидаги қонунни қўлловчининг қарори айбланувчини жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Чунки жиноят-ҳуқуқий институт учун жабрланувчи билан айбланувчининг ярашиш факти суднинг жиноий таъқибни тугатиши учун етарли шартлардан бири ҳисобланади. ЖКнинг 66-1-моддасини қўллашда етказилган зарарни қоплаш жиноий жавобгарликдан озод этишнинг зарурий шартларидан биридир.

Жиноят процессуал Кодексининг 62-бобида ярашув тўғрисидаги ишларни юритишнинг махсус тартиби белгиланган. Унга кўра, ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёҳуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага кирмасдан олдин берилиши мумкин. Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек, ярашганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган бўлиши шарт. Ярашув битими бўйича жавобгар жиноий жавобгарликдан озод қилингандан сўнг бу жиноят бўйича қайта жиноят иши юритиш мумкин эмас.

Ярашилганлик муносабати билан ишни тугатишнинг афзаллиги шундаки, агар ярашув суд томонидан тасдиқланиб, ишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинса, иш юзасидан узил-кесил тўхтамга келинади. Суд ярашувни тасдиқлагач, яъни суд ажримни ўқиб эшиттирганидан кейин жабрланувчи юқори суд органига ушбу иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқига эга бўлмайди. Албатта, янги очилган ҳолатларга кўра, ярашувга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар бундан мустасно. Иккинчидан, жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод этилгани боис судланмаган ҳисобланади.

Шу боис Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4-бандида ҳақли равишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг зиммасига ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га тушунтирилиши шартлиги юклатилган. Бу талабга риоя қилмаслик ярашув тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қарорда тушунтириш берилган.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят, Жиноят-процессуал Кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Pеспубликаси қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақидаги қарорида Жиноят Кодексининг 66-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсни жавобгарликдан озод қилиш учун учта ҳолат: ўз айбига иқрорлиги, жабрланувчи билан ярашганлиги ва етказилган зарарни қоплаганлиги талаб этилиши белгиланган. Пленум қарорида етказилган зарар қопланмаган бўлса-да, жабрланувчининг зарарни қоплаш талабларидан воз кечганлиги ҳам Кодекснинг 66-1- моддасини қўллашга асос бўлишини эътиборга олиш лозимлиги белгиланган.

Жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ, жиноят орқали маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс жабрланувчи деб эътироф этилади. Жабрланувчи сифатида эътироф этилган шахс ЖПКга кўра, катта ваколатларга эга бўлиб, бу унга жиноий иш бўйича дастлабки тергов ва суд ишларига жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради. Баъзи жиноят таркиблари бўйича жиноят ишлари фақат жабрланувчининг аризасига биноан ва фавқулодда ҳолатлардагина (хусусий-ошкора айблов ишлари) ваколатли шахслар томонидан қўзғатилиши мумкин. Жабрланувчи шахсан ёки ўз вакили орқали ана шундай иш жараёнидаги суд ишида айбловни қўллаб-қувватлаб туриш ҳуқуқига эга. Судда бошқа жиноят таркиблари юзасидан (ошкора айблов ишлари) ишларни кўриб чиқишда жабрланувчи айбловни қўллаб-қувватламаса ҳам, тақдим этилган айбнома моҳияти юзасидан ва судланувчига берилаётган жазо хусусида ўз фикрини билдириши мумкин.

Айни пайтда жабрланувчи томонидан ариза берилмагани туфайли жиноят иши кўзғатишдан бош тортиш ва жабрланувчи билан ярашув тушунчаларини фарқлаб олиш керак. Хусусий-ярашув тўғрисида иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар томонидан ариза берилган бўлиши шарт. Кўпчилик ҳуқуқшунослар ҳақли равишда эътироф этганидек, ярашувдан «сўнгги сўз» жабрланувчига тегишли бўлади, яъни айнан у ярашиш ёки ярашмаслик масаласини ҳал этади. Бироқ бу ярашув ташаббуси фақат жабрланувчига тегишли дегани эмас. Зеро жиноят содир этган шахс, шубҳасиз, мотивидан қатъий назар (ижобий, масалан, чин кўнгилдан пушаймон бўлмаслиги ҳам мумкин) ярашишни таклиф этиш ҳуқуқига эга.

Жабрланувчининг жиноят содир этган шахс билан ярашиши мотивлари турли хил бўлиши мумкин: айбдорнинг жиноятдан сўнгги хулқи, шу жумладан, зарарни қоплаганлиги туфайли уни кечириш, рахм қилиш, дўстликни таклиф этиш, ҳамкорлик қилиш ва ҳоказо. Фикримизча, зарар етказувчининг ярашувни таклиф этиши мотиви (кўп ҳолларда) содир этган қилмиши учун жиноий таъқибдан халос бўлиш, жазодан қўрқиш, жиноят иши иштирокчисига айланиб қолишни истамаслик, судланганлик мақомига эга бўлишдан хавфсираш ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Шундай қилиб, иккала томон ҳам рози бўлган, шунингдек, ихтиёрий тузилган тақдирдагина ярашув битими ҳақиқий деб ҳисобланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (дастлабки терговда терговчи ёки прокурор, суд мажлисида судья) томонидан қабул қилинади.

Иш бўйича бир гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бир неча жабрланувчи бўлган ҳоллар учун ҳам қонунда айнан шундай талаблар белгиланган. Жабрланувчидан тегишли ариза тушмаган ҳолларда ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмас. Бундай ҳолда жиноят иши бўйича иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.

Айни вақтда, иш бўйича бир жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ва бир неча гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бўлган тақдирда ҳам қонун жабрланувчининг улардан айримлари билан ярашиши мумкинлигини эътироф этади. Бундай ҳолларда ишнинг жабрланувчи ярашган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб, Жиноят-процессуал Кодексининг 584-моддаси тартибида судга юборилади, қолганларга доир қисми бўйича эса иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.

Ярашув тўғрисидаги қонун нормалари қўлланишининг тезкорлигини таъминлаш ва кафолатлаш, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг ҳуқуқларини муҳофаза этиш мақсадида ярашув тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқариш ва судга юбориш, ишни судда кўриш учун алоҳида-алоҳида қисқа муддатлар белгиланган.

Ярашув акти ЖПК талабларига мувофиқ, баённома билан расмийлаштирилади.

Хулоса қилиб айтганда, ярашув институти жорий этилгандан бери бу тоифадаги ишларни кўриш амалиётининг таҳлили мазкур институтнинг бир қатор афзалликларини кўрсатди. Хусусан, ушбу институт жорий қилиниши туфайли жабрланувчи ва жиноят содир этган шахс ўртасидаги низони жиноий жазо чораларини қўлламасдан туриб ҳам ҳал қилиш имкони мавжуд. Бу жиноят кўчасига адашиб кириб қолган шахсларга жавобгарликдан озод бўлиш имконини яратди. Жамиятда жиноятчиликнинг камайишига сабаб бўлади ҳамда жабрланувчига етказилган зарар тез ва тўлиқ қопланишини таъминлайди. Бундан ташқари мазкур институт тергов ва судда иш юритиш жараёнларини соддалаштиради.

П.ДОШМУPАТОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

Янгиликни бўлишинг:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 188

Backtrace:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/my_sessionf825c97df8d99204207bab18f0b273829be310fb

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 192

Backtrace: