"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАP БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ

Жорий йилнинг 12 февраль куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Улуғбек Полвонов раисилигида Фавқулодда вазиятлар Давлат тизими хизматлари ходимлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подпольковник Тенгелбой Ешмуратов “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими хизматлари ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш” мавзусида маъруза қилди.

Маъруза юзасидан овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида жорий йилнинг 20-22 февраль кунлари туманимизда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қўмондонлик-штаб томонидан ўқув-амалий машғулотлари ўтказилиши ҳамда ушбу ўқув-амалий машғулотларида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасалар, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг барча тоифадаги ходимлари иштирок этиши белгилаб олинди.

P.Йўлдошева

Янгиликни бўлишинг: