"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

САЛОМАТЛИК ҲАҚИДА СУҲБАТ

Яқинда “Тўлқин” овулида “Жайхун садоси” интернет радиосининг Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган “Саломатлик – туман бойлик” номли лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимлари иштирокида “Грипп касаллиги ва ундан сақланиш чоралари ҳақида” давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири О.Pажабова одатда қиш мавсумида кенг тарқаладиган юқумли касалликлар, шу жумладан, грипп касаллигидан сақланиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш, касалликка чалинмаслик чоралари ҳақида, кўптармоқли туман марказий поликлиникаси саломатлик бўлими шифокори Т.Саидова грипп касаллиги ва ундан сақланиш ҳақида маърузалар қилдилар.

Давра суҳбатида 33-мактаб директори Ҳ.Яхшимова, “Тўлқин” ОФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Сапеновалар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбати иштирокчиларидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Шоира Қурбонбоева, 33-сонли мактаб ўқувчиси,

мактаб “Ёш мухбирлар тўгараги” аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: