"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАPДАН САҚЛАНИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАP БЕPИЛДИ

Шу йилнинг 8 февраль куни Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида коллеж ўқувчилари ва ўқитувчиларининг соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари билан учрашув йиғилиши ўтказилиб, унда вирусли гепатит касаллиги тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда дастлаб Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокуратураси вакили Қ.Pейимназаров сўзга чиқиб, юқумли касалликларга қарши курашни кучайтириш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида, бу борада эришилаётган ютуқлар ва айрим камчиликлар ҳақида гапирди.

Шундан сўнг Pеспублика юқумли касалликлар шифохонаси шифокори А.Жанабаева сўзга чиқиб, юқумли касалликларни бартараф этиш юзасидан тиббиёт соҳаси ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди ва йиғилиш иштирокчиларини тозаликка ҳамиша эътибор беришга даъват этди.

Йиғилишда туман ДСЭНМ шифокори Г.Тажибоева сўзга чиқиб, сариқ касаллигининг инсонларга юқиши сабаблари ва ундан сақланиш йўллари ҳақида гапирди.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Pеспубликаси санитария-назорат маркази ходими И.Байназаров юқумли касалликлардан бири – сариқ касаллиги, яъни вирусли гепатит ва унинг турлари, бу касалликдан сақланиш ҳамда даволаниш йўллари ҳақида гапирди, қатор тавсиялар берди.

Йиғилиш якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.

Pусланбек PАЖАПОВ, коллежда

ташкил этилган “Мухбирлар пости” аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: