"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ИСТИҚЛОЛ ҚУЁШИНГ ПОPЛАСИН, ЭЛИМ!

Мамлакатимизда истиқлол тонги отганига мана бу йил роппа-роса йигирма икки йил тўлмоқда. Бу нурли тонг ёғдусидан бутун мамлакатимиз нурафшон бўлди. Қалбларимиз истиқлол қуёши нурлари билан мунаввар бўлиб, эркинлик, озодлик ва ҳуррият каби асрий орзуларимиз рўёбга чиқди. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг пойдевори қўйилиб, янги ривожланиш, тараққиёт ва гуллаб-яшнаш даври бошланди. Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида тараққиёт йўлининг бешта тамойили асосида "Ўзбек модели” – Ўзбекистон тараққиёти стратегияси ишлаб чиқилиб, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши ва мамлакатимизнинг барча соҳалари ҳамда жабҳаларида туб ислоҳотлар ўтказилиб, жамиятимиз қиёфаси тубдан янгиланди. Ниҳоятда кўламдор ва бениҳоя кенг миқёсда ўтказилаётган чуқур ислоҳотлар айни даврда ўзининг юксак самараларини бериб, мамлакатимиз кенг ва равон ривожланиш ҳамда барқарорлик йўлига тушди ҳамда жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.

Дарҳақиқат, мустақил мамлакатимиз босиб ўтган йигирма икки йиллик тарихий ривожланиш даври-истиқлолимиз солномасига зарҳал ҳарфлар билан битилган барча тармоқ ва соҳалардаги мислсиз муваффақиятлар ва ютуқлар даври бўлди. Эндиликда мамлакатимиз иқтисодиёти йилдан йилга юксалиб, шаҳарларимиз ва қишлоқларимиз қиёфаси янги чирой, янги кўрк билан юз очиб янада гўзаллашди, таниб бўлмас даражада бошдан оёқ ўзгарди, янгиланди. Бундай чиройли ўзгаришлар ва янгиланишларни туманимиз мисоли ва қиёфасида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Қишлоқларимизда шу кунгача 227 та янги намунавий лойиҳадаги уй-жойлар қад ростлади. Янги мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва шифо масканлари, янги ишлаб чиқариш корхоналари, маъмурий, маданий-маиший ва сервис хизмати бинолари, янги буюм бозори қурилиб ишга туширилди. Бунга минглаб якка тартибда қурилган ва қурилаётган янги уй-жойларниям қўшсак, туманимиз кенг кўламдаги қурилиш - бунёдкорлик майдонига айланганини кўрамиз.

Шу маънода истиқлол нафақат эркинлик ва ҳуррият, ривожланиш ва юксалиш, балки, бунёдкорлик ва янгиланиш ҳам демакдир. Бизларнинг ҳар биримиз, қариёш барчамиз мана шу мислсиз кўламдор бунёдкорлик майдонида ўзларимизнинг жўшқин куч-ғайратимизни, ижодкорлик ва яратувчилик салоҳиятимизни сарфлаб, янги жамият қурилишида фаол қатнашмоқдамиз. Бундай фаоллик ва яратувчилик бизнинг барчамизга чексиз бахтиёрлик ва ифтихор туйғуларини бахш этади. Мана шундай жўшқин бахтиёрлик ва ифтихор туйғулари "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган туманимиз аҳлининг истиқлол байрамида яққол намоён бўлди. Жорий 2013 йил 29 август куни Манғит шаҳридаги 3-сонли БЎСМ спорт майдонида ўтказилган истиқлол байрамига эрталабданоқ минглаб одамлар ташриф буюришди. Уларнинг кўпчилиги ёшлардан иборат бўлди.

Туманимиз ёш санъаткорлари ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган театрлаштирилган концерт дастурида жаранглаётган Ватанни, истиқлол ва тинчлик ҳамда порлоқ истиқболимиз, бахту саодатимизни шарафлаб улуғловчи куй-қўшиқлар байрам иштирокчилари қалбларига йўл топиб, уларга кўтаринки руҳ, шодон кайфият бағишлади.

Байрам майдонига кираверишда туманимиз хўжаликларининг алоҳида-алоҳида ўтовларида миришкор деҳқонларимиз, соҳибкор боғбонларимиз ва моҳир чор-вадорларимиз ҳамда тадбиркор фермерларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, пазандаларимиз тайёрлаган ҳар хил таомлар ва пишириқлар, қўли гул уста ҳунармандларимиз ишлаган уй-рўзғор буюмлари ҳар бир кишининг диққатини ўзига тортиб, байрам тароватига тароват, кўркига кўрк қўшиб турди.

Тадбирда туманимиз ҳокими, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати Pажаббой Йўлдошев барчани истиқлол байрами билан табриклаб нутқ сўзлади. У ўз нутқида мустақиллик шарофати туфайли туманимизда эришилган ютуқлар ва муваффақиятлар, айни кунларда олиб борилаётган кўламдор бунёдкорлик ишлари ва келгусидаги юксак марралар, катта-катта режалар ҳамда лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталди.

Байрам куй-қўшиқлари замонавий спорт ўйинлари ва анъанавий спорт турларидан кураш, арқон тортиш, қўчқор уриштириш, хўрозлар баҳси, итлар олишуви, дорбозлар ўйини, масхарабозлар томошаларига уланиб, байрам иштирокчиларининг завқига завқ, шавқига шавқ қўшди.

Байрам шукуҳи барчанинг қалбларида жўш урди.

Давру даврон, тинч замон энди сеники,

Ҳуррият байроғин баланд тут, ўғлим.

Мусаффо, осуда осмонинг узра,

Истиқлол қуёшинг порласин, элим.

Қобул ШОМУPОДОВ.

Янгиликни бўлишинг: