"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Jayhun.uz веб-сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди

Яқинда Жайхун илҳомлари нодавлат нотижорат ташкилотида ташкилотнинг Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистон – мафтункор диёр” номли лойиҳаси доирасида яратилган jayhun.uz веб-сайтининг тақдимот маросими бўлиб ўтди Унда нодавлат нотижорат ташкилотнинг бошқарув аъзолари, ташкилот аъзолари ҳамда туманимиздаги бир гуруҳ ижодкорлар иштирок этди.

Веб-сайтни яратишдан мақсад мамлакатимизда мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга ошрилаётган ислоҳотларнинг самараларини кенг ёритиш ва халқаро жамоатчилик эътиборига етказиш ҳисобланади. “Ўзбекистон - мафтункор диёр” номли лойиҳанинг мақсади эса Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари ва удумларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларни кенг ёритиш ҳамда мамлакатимизнинг гўзал табиати, тарихий қадамжолари ва халқимизнинг бугунги куни ҳақида халқаро жамоатчилик эътиборига янада кўпроқ маълумот етказишдан иборат.

Веб-сайтнинг "ННТ ҳақида" деб номланган бўлимида ташкилот тарихи ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот берилган. "Туман ҳақида" номли бўлимида эса Амударё туманининг тарихи ва бугунги кунда туманда давлат ва жамият, иқтисодиёт ва ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда эришаётган ютуқлар ҳақида қисқача маълумот берилган.

Ижод бўстони бўлими "Назм", "Наср", "Ижод олами янгиликлари" ҳамда "Мақолалар" номли кичик бўлимлардан иборат. Бу ерда туман ижодкорларининг шеърлари, ҳикоялари, “Тараққиёт кўзгуси” ҳамда “Менинг оилам” газеталарида, марказий нашрларда чоп қилинган мақалалар шунингдек ижод олами янгиликлари ёритиб борилади.

"Медиатека" бўлимидан эса фото- ва видео лавҳалар ўрин олган.

Веб сайтнинг "Лойиҳалар" деб номланган бўлимида ташкилот томонидан 2015, 2016 ва 2017 йиллар давомида давлат гранти асосида амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумотлар ўрин олган.
Jayhun.uz веб-сайтининг тақдимот маросимида сўзга чиққанлар ушбу веб-сайт туманимиз ижодкорларининг янада баракали ижод сари ундашига бир туртки бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Қолаверса, унда эълон қилинган Она Ватанимизни, гўзал диёримизни тараннум қилувчи ижод намуналари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилиши таъкидланди.

Ғ.ЕШНИЁЗОВ

Янгиликни бўлишинг: