"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Вазирлар Кенгаши томонидан қандай фаолиятлар учун рухсат этиш характеридаги ҳужжатлар берилишини биласизми?

Қуйидаги фаолиятлар учун рухсат этиш характеридаги ҳужжатлар Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши томонидан берилади:

1. Чорва молларини сўйиш учун рухсатнома

2. Кўчма савдога рухсатнома

3. Белгиланган давлат органи томонидан яратилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийинчиликга учраётган шахслар иш ўринларининг қисқариши ёки тугатилиши

4. Ер ости бузилган участкаларни рекультивация қилишнинг хулосаси

5. Қимматли металл ва тошлар билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектларини дислокация қилиш

6. Барча турдаги ерларда излаш ва қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома

7. Ер участкасини ажратиш бўйича қарор

8. Оммавий тадбирларни ташкил этишга рухсатнома олиш

9. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятига рухсат берувчи гувоҳномани олиш

10. Улгуржи савдо,  улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базалар томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо бундан мустасно

11. Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти

12. Нефт маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш

13. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсат берадиган гувоҳномани олиш

14. Турар жойни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатнома олиш

15. Ташқи реклама жойлаштириш учун рухсатнома

16. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва кўкаламзорларни кесиб ташлаш учун рухсатнома олиш

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: