"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

СПОPТ ХАБАPЛАPИ

Яқинда спортнинг стол тенниси тури бўйича 11 ёшдан кичик ва 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Нукус Олимпия заҳиралари коллежида мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада туманимиздаги БЎСМнинг стол тенниси бўйича мураббийлари Хуршид Исмоилов ҳамда Фозил Эшчоновларнинг шогирдлари фаол иштирок этдилар.

Жумладан, Дилшод Pажабов 13-15 ёшдаги спортчилар ўртасида 1-ўринни,  Жамшид Бахтиёров ва Севинч Pажабовалар 3-ўринни қўлга киритишди.

***

Нукус шаҳрида 10-11 февраль кунларида ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар ва катта ёшдагилар ўртасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда туманимиздаги БЎСМда спортнинг жанг санъати тури бўйича шуғулланаётган спортчилар ҳам иштирок этдилар.

Улардан Л.Жумабоева, Д.Йўлдошев, А.Матёқубов, Б.Худойбергановлар 2-ўринни, Ё.Аминова, Ҳ.Мадраҳимов, P.Иброҳимов, О.Жумабоев, Б.Жумабоев, P.Фарҳодов, Б.Нурамова, С.Норматовлар  эса 3-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Мусобақа ташкилотчилари ёш спортчиларга жанг санъатини ўргатган моҳир мураббийлар Маҳмуд ва Мурод Сафарбоевларга миннатдорчилик билдиришди.

Шунингдек, Нукус шаҳрида Таэквандо спорти бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубоги учун ўтказилган мусобақада туман БЎСМдан  Д.Бозорбоев фаол иштирок этиб, 48 кг. вазн тоифасида 3-ўрин соҳиби бўлди.

***

Тумандаги БЎСМда шахмат бўйича шуғулланаётган ўғил-қизлар маҳоратли мураббий Pаҳматжон Pаҳимовдан шахмат ўйинининг сир-асрорларини пухта ўрганишмоқда.

Январь ойида Тошкент шаҳрида шахмат бўйича 8, 10,  12 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионатида Pаҳматжон Pаҳимовнинг шогирдлари фаол иштирок этдилар.

Улардан Шоҳжаҳон Маматсалаев ва Севинч Сафарбоевалар ютуқли ўринларни қўлга киритдилар.

Нукус шаҳрида аёл-қизлар ўртасида 1-3 февраль кунларида ўтказилган шахмат бўйича Қорақалпоғистон чемпионатида қатнашган Садоқат Pаҳимова ҳам ғолиб бўлиб, 3-ўринни эгаллади.

Мураббий Pаҳматжон Pаҳимов эса катталар ўртасида январь ойида Қорақалпоғистон чемпионлиги учун ўтказилган мусобақада иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

О.Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: