"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ПPЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ МУБОPАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ёшларнинг ҳақиқий маънодаги ҳамкори, маслакдоши, таянчи сифатида самарали фаолият юритмоқда. Ёшларнинг маънавияти ва билимини юксалтириш, муаммоларини ҳал қилиш бўйича турли лойиҳалар амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Ташкилот тизимида фаолият юритаётган ёшлар ҳамда фидойи етакчиларга ўз навбатида Юртбошимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилиб, рағбатлантирилмоқда.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилот ва унинг ҳудудий Кенгашлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистондаги ҳудудий Кенгашлари раисларига Президент совғалари – енгил автомашиналар берилди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси М.Ерниязов ташкилот тизимида фаолият юритиб келаётган қорақалпоғистонлик Кенгаш раисларига 11 та “Дамас” ва 4 та “Спарк” автомобиллари калитларини тантанали равишда топширди.

Иттифоқнинг туман Кенгаши раиси М.Шерметовга ҳам 10 йил муддатга имтиёзли  кредит асосида Президент совғаси сифатида “Спарк” автомобили берилди.

– Биз ёшларга, Ёшлар иттифоқи фаолларига кўрсатаётган ғамхўрлик ва эътибори учун муҳтарам Юртбошимиздан чексиз миннатдормиз. Президентимизнинг бу совғаси келгусида туманнинг  чекка ҳудудларига чиқиб, ёшлар орасига кириб бориб, уларнинг муаммоларини ўрганишимизда катта ёрдам беради, – дейди «Хошамет–2017» танловида «Йилнинг энг фаол иттифоқ туман Кенгаши» деб топилган Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Шерметов.

Суратда: Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов ўзига топширилган Президент совғаси – “Спарк” автомобили билан.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: