"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Кексайишга қарши курашишнинг янги усули топилди

Португалиялик олимлар томонидан кексайишга қарши курашишнинг янги усули топилди. У хужайраларда хромосомаларнинг меъёридан ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган. Тадқиқот ҳақидаги дастлабки маълумотлар “BioRxiv.org” манбасида берилди. 

Ёш ўтгани сайин анеуплоидия (хромосома миқдори ўзгариши) ҳолатига дучор бўладиган хужайралар сони кўпайиб боради. Бу инсон организми қариши ҳодисаси билан боғлиқ. Яъни митоз (хромосомалар иккита янги ядро ўртасида қатъий бир хил бўлиниши жараёни) ёрдамида танадаги хужайраларнинг бўлинишига жавобгар бўлган генлар фаоллигида ўзгариш кузатилади.

Сичқонларда ўтказилган тажрибалардан маълум бўлдики, митозни таъминлаб берувчи механизмнинг бузилиши прогерия (Хатчинсон-Гилфорд аломатлари), яъни муддатидан олдин қариш билан кечадиган генетик касаллигини ривожлантириб юборади.

Олимлар европоид ирқидаги эркак жинсига мансуб одамлар хужайраларидан кексайиш маркерлари (белгилари)ни таҳлил қилди. Аён бўлдики, кексайиш ДНКга боғланган ва хужайралар бўлинишини назорат қилувчи G2-M генлари фаоллигини тартибга соладиган оқсил (FoxM1)нинг транскрипцион омили пасайиб кетишидан келиб чиқар экан.

Тадқиқотчилар кексалар ва прогерия билан оғриган беморлар хужайраларида ана шундай оқсиллар сонини кўпайтириб, анеуплоидияни бартараф этишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, кексайиш белгилари ҳам камайгани кузатилган. Мутахассисларнинг айтишича, мазкур изланиш натижалари қаришга карши курашишнинг терапевтик методларини ишлаб чиқишда қўл келади. 

Манба: xs.uz

Янгиликни бўлишинг: