"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

УСТОЗИГА МУНОСИБ ШОГИPДЛАP

Тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг барча турлари бўйича ёш спортчилар машғулотлар давомида спортнинг ўзлари шуғулланаётган турларининг сир-асрорларини моҳир мураббийлардан астойдил ўрганиб, маҳоратга эга бўлмоқдалар ва ҳар бир спорт тури бўйича ўтказилаётган турли мусобақаларда буни намойиш этиб, совринли ўринларга эга бўлишмоқда.

Нукус шаҳрида 10-11 февраль кунларида ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар ва катта ёшдагилар ўртасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда туманимиздаги БЎСМда спортнинг жанг санъати тури бўйича шуғулланаётган спортчилар ҳам иштирок этдилар.

Жанг санъати усулларни моҳирлик билан қўллаган ёш спортчилардан Л. Жумабоева, Д.Йўлдошев, А.Матёқубов, Б.Худойбергановлар 2-ўрин ҳамда Ё.Аминова, Ҳ.Мадраҳимов, P.Иброҳимов, О.Жумабоев, Б.Жумабоев, P.Фарҳодов, Б.Нурамова, С.Норматовлар 3-ўрин ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Ёш спортчиларга жанг санъатини ўргатган моҳир мураббийлар Маҳмуд ва Мурод Сафарбоевларга ёш авлоднинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, спорт билан мунтазам шуғулланишларига имконият яратиб миллий спорт турларининг қайта тикланиши ва ривожланишига ҳисса қўшиб келаётгани учун миннатдорчилик билдирилди.

Шунингдек, Нукус шаҳрида Таэквандо спорти бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубоги учун ўтказилган мусобақада ҳам туман БЎСМ шуғулланувчилари иштирок этиб, Д.Бозорбоев 48 кг вазн тоифасида 3-ўрин ғолиби бўлди.

Устоз ва шогирдлар “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар билан тақдирландилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: